Улар, мисоли, ёққан ўти энди атрофини ёритганида, Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғу зулматларда қолдирган кишиларга ўхшарлар. Улар кўрмаслар.
____________________
(Ҳақиқатда ҳам, мунофиқлар кофирларнинг зидди ўлароқ, аввал бошдан Ислом даъватини эшитдилар. Ислом-иймон калималарини нутқ қилдилар, ҳатто яхшигина қулоқ осдилар, иймон келтирдик, дедилар, ибодат ҳам қилдилар. Кейин эса, ҳаммасини ташлаб, инкор қилиб, куфр, нифоқ, шак-шубҳа зулматларида қолиб кетдилар.)