Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур.
____________________
(Иброҳимга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Уларнинг наслидан пайғамбарлар чиқадиган қилиб қўйдик. Ким ўша пайғамбарларга эргашса, гўзал иш қилган бўлади. Ким эргашмаса, ўзига ўзи зулм қилган бўлади.)