Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят (белги)ларимизни кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!
____________________
(Дарҳақиқат, ўтган давр ичида Аллоҳ таоло одамларга уфқларда, атроф-жонибида кўплаб ажойиботларни англатиб қўйдики, ўша белгиларни ўрганган одамлар Қуръоннинг ҳақ илоҳий китоб эканини тан олиб, мусулмон бўлмоқдалар. Ершунос, осмоншунос, табиатшунос, ҳайвоншунос ва бошқа турли соҳа олимлари Аллоҳнинг уфқларидаги оят-белгиларини ўрганиб, Аллоҳ таолога иймон келтирмоқдалар. Шунингдек, инсоннинг ўзини ўрганган олимлар ҳам Қуръонни тан олмоқдалар.)


الصفحة التالية
Icon