У(Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳмат эди. Бу (Қуръон) эса, араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшиларга башорат китобидир.
____________________
(Қуръон ўзидан аввалги китобларда, жумладан, Тавротда келган ақида аслини, илоҳий йўлни, дину диёнатни тасдиқлайди.)