Ўлжалар томон, уларни олиш учун юрганингизда ортда қолганлар: «Қўйиб беринг, биз ҳам сизга эргашурмиз», дейишар. Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўлишар. Айт: «Ҳеч-ҳеч бизга эргашмайсиз, ушбуни Аллоҳ аввал айтган». Улар: «Балки, ҳасад қилаётгандирсизлар», дейишар. Йўқ, улар озгина нарсадан бошқа нарсани англамаслар.
____________________
(Аллоҳ ўлжали ғазотга ҳақиқий мўминларнинг боришини хоҳлаган эди, улар эса, Аллоҳнинг хоҳшига қарши, мўминларга эргашиб боришмоқчи. Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига хитоб қилиб, ортда қолганларни қайтаришга буюрмоқда. Ортда қолганларнинг эса, нафслари бузуқ, ўзларининг ёмонлиги туфайли ўлжа томон мўминларга эргашишдан ман қилинишларини ҳасаддан, деб тушунадилар.)


الصفحة التالية
Icon