Аллоҳнинг аввалдан келаётган суннатидир. Ва Аллоҳнинг суннатини ҳеч ўзгартира олмассан.
____________________
(Аллоҳ таоло мўминларнинг ғалабасини ва кофирларнинг мағлубиятини Ўз суннатига боғлаб қўймоқда. Ҳақиқатда ҳам, иймон куфрдан, мўминлар кофирлардан доимо устун келадилар. Зафр доим мўминларга ёр бўлади. Тўғри, зафар кечикиши, ортга сурилиши ёки вақтинчалик мағлубиятлар бўлиши мумкин.)