Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида эҳсон қилмайсизлар? Ҳолбуки, осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари эҳсон қилганларга ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмас. Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг эҳсон қилганлардан ва урушда қатнашганлардан кўра улуғдир. Аллоҳ барчага яхшиликни ваъда қилган. Ва Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир.
____________________
(Оятдаги «Фатҳ» сўзи Маккаи Мукаррамани Пайғамбар алайҳиссалом бошлиқ мусулмонлар Мадинаи Мунавварадан келиб мушриклардан озод қилиш маъносида айтилган.)