Сизлардан ўша(фоҳиша) ишни қилган икки эркакка озор беринглар. Агар икковлари тавба қилсалар ва тузалсалар, уларни тек қўйинг. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳимли Зотдир.
____________________
(Бу оятдаги фоҳиша ишдан кўзда тутилган нарса бачабозликдир. Бу разолат ҳам кенг тарқалган жиноятлардан бўлган. «Озор беринглар» дегани — сўкиш, айблаш, қўлга тушган нарсалар билан уриш, деганидир ва булар вақтинчалик чора ҳисобланган. Ишончли ҳадис китобларининг соҳиблари Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Кимнинг Лут қавми амалини қилаётганини кўрсангиз, қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдиринг», деганлар. Аммо ушбу оятда кўрсатилган вақтинчалик чора бўйича озор бергандан сўнг улар: «Агар икковлари тавба қилсалар ва тузалсалар, уларни тек қўйинг».)