Набий хотинларидан баъзисига сир гап айтган эди. Бас, у (сир)дан хабар берди ва Аллоҳ у(иш)ни у(Набий)га билдирди. У баъзисини билдирди ва баъзисини эсламади. Қачон у(Набий) ул(аёл)га (иш) ҳақида хабар берганида, у: «Буни сенга ким хабар қилди», деди. У(Набий): «Менга ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ хабар берди», деди.
____________________
(Оятда Пайғамбар хотинларидан бири деб Ҳафса онамиз назарда тутиляптилар. «Сир гап» эса, Пайғамбар алайҳиссаломнинг у кишига «Морияга яқинлик қилмаслик ёки асал ичмаслик» ҳақида айтган гапларидир. Лекин Ҳафса онамиз сир гапни Оиша онамизга айтдилар. Аллоҳ Ҳафсанинг сирни фош этганини Пайғамбар алайҳиссаломга Жаброил фаришта орқали билдирди. «Пайғамбар алайҳиссалом Ҳафсага сирни Оишага фош қилинганини эслатганларида, у «Бу хабарни сизга ким етказди? деб сўрайди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ билдирди», деб жавоб берадилар.) Эй икки аёл!