Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккига бўлинасизлар?! Ҳолбуки, Аллоҳ уларни расво қилиб қўйди-ку. Аллоҳ адаштирган кимсаларни ҳидоят қилмоқчи бўласизларми?! Аллоҳ кимни адаштирган бўлса, унга йўл топа олмассан.
____________________
(Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қилган ривоятда Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангига чиққанларида, у киши билан чиққанлардан баъзилари орқага қайтиб кетдилар. Саҳобалар ўша орқага қайтганларга муносабатда иккига бўлиндилар. Бирлари уларни ўлдирамиз, дейишса, бошқалари, йўқ, улар мўминлар, уларни ўлдирмаймиз, дейишди. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизга нима бўлдики, мунофиқлар ҳақида иккига бўлинасизлар?» оятини нозил қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом: «Албатта, бу оят покловчидир. Босқон темирнинг зангини кетказганидек, зангларни кетказади», дедилар.)