Масийҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса, сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар сол.
____________________
(Биби Марям бинти Имрон Аллоҳнинг айтганларини, амру фармонини тасдиқловчи — сиддиқадир. Содиқ, пок бир бандадир. Бу кишини ҳам «она худо» деб эътиқод қилиб бўлмайди. Демак, Масиҳ ибн Марямни ҳам, унинг онаси Марям сиддиқани ҳам «худо» деб эътиқод қилиш хатодир.)


الصفحة التالية
Icon