Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар — Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз — ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.
____________________
(Аллоҳ таоло ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. Тоқати доирасидаги амалларни бажариб жаннатга соҳиб бўлиш қандай улуғ толе! Боз устига, жаннатда абадий қолиш нечук саодат!)