1. Нун. Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки,
____________________
И з о ҳ. Сура «Нун» ҳарфи билан бошланди. Қуръондаги бир неча сура мана шундай ёлғиз-ёлғиз ҳарфлар билан бошланади. Кўпчилик Ислом уламолари наздида мазкур ҳарфлар «хуруфи муқаттаот», яъни маънодан узилган ҳарфлар саналиб, уларнинг маъноси ёлғиз Аллоҳ таологагина маълумдир. Уламолар айтишларича, илоҳий мўъжиза бўлган бу Китоб одамлар осон ўқиб-англаб амал қилишлари учун улар яхши танийдиган ҳарфлар билан осон тушуниладиган қилиб юборилган. Қуръондаги сураларнинг жойлашиш тартибида ушбу сура ёлғиз-ёлғиз ҳарфлар билан бошланадиган сураларнинг сўнггисидир».