قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ

Айт: «У Аллоҳ ягонадир».


ٱللَّهُ ٱلصَّمَدُ

Аллоҳ сомаддир. (Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.)


لَمۡ يَلِدۡ وَلَمۡ يُولَدۡ

У туғмаган ва туғилмаган.


وَلَمۡ يَكُن لَّهُۥ كُفُوًا أَحَدُۢ

Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган. (Аллоҳ таолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам.)



الصفحة التالية
Icon