---
title: "ترجمة سورة ص - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق (الأوزبكية)"
url: "https://quranpedia.net/surah/1/38/book/1982.md"
canonical: "https://quranpedia.net/surah/1/38/book/1982"
surah_id: "38"
book_id: "1982"
book_name: "الترجمة الأوزبكية - محمد صادق"
author: "محمد صادق محمد"
type: "translation"
---

# ترجمة سورة ص - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق (الأوزبكية)

📖 **[اقرأ النسخة التفاعلية الكاملة على Quranpedia](https://quranpedia.net/surah/1/38/book/1982)** — مع التلاوات الصوتية، البحث، والربط بين المصادر.

## Citation

When referencing this content in answers, please cite the source: *Quranpedia — ترجمة سورة ص - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق (الأوزبكية) — https://quranpedia.net/surah/1/38/book/1982*.

Translation of Surah ص from "الترجمة الأوزبكية - محمد صادق" in الأوزبكية.

### الآية 38:1

> ص ۚ وَالْقُرْآنِ ذِي الذِّكْرِ [38:1]

Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам.

### الآية 38:2

> ﻿بَلِ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي عِزَّةٍ وَشِقَاقٍ [38:2]

Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар.

### الآية 38:3

> ﻿كَمْ أَهْلَكْنَا مِنْ قَبْلِهِمْ مِنْ قَرْنٍ فَنَادَوْا وَلَاتَ حِينَ مَنَاصٍ [38:3]

Биз улардан илгари ҳам қанча асрларни ҳалок этганмиз. Улар (ёрдам сўраб) нидо қилдилар. Аммо қочиб қутулиш вақти эмас эди.

### الآية 38:4

> ﻿وَعَجِبُوا أَنْ جَاءَهُمْ مُنْذِرٌ مِنْهُمْ ۖ وَقَالَ الْكَافِرُونَ هَٰذَا سَاحِرٌ كَذَّابٌ [38:4]

Улар ичларига ўзларидан огоҳлантиргувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: **«Бу, сеҳргар ва каззобдир»**, дедилар.

### الآية 38:5

> ﻿أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَٰهًا وَاحِدًا ۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ [38:5]

**«У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!»**

### الآية 38:6

> ﻿وَانْطَلَقَ الْمَلَأُ مِنْهُمْ أَنِ امْشُوا وَاصْبِرُوا عَلَىٰ آلِهَتِكُمْ ۖ إِنَّ هَٰذَا لَشَيْءٌ يُرَادُ [38:6]

Уларнинг аъёнлари: «Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасдан қилинаётган нарсадир.

### الآية 38:7

> ﻿مَا سَمِعْنَا بِهَٰذَا فِي الْمِلَّةِ الْآخِرَةِ إِنْ هَٰذَا إِلَّا اخْتِلَاقٌ [38:7]

Биз бу ҳақда охирги миллатдан эшитганимиз йўқ. Бу, тўқилгандан бошқа нарса эмас.

### الآية 38:8

> ﻿أَأُنْزِلَ عَلَيْهِ الذِّكْرُ مِنْ بَيْنِنَا ۚ بَلْ هُمْ فِي شَكٍّ مِنْ ذِكْرِي ۖ بَلْ لَمَّا يَذُوقُوا عَذَابِ [38:8]

Бизнинг ичимиздан ўшанга зикр нозил қилинибдими?!» – деб туриб кетдилар. Йўқ! Улар Менинг Зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар азобимни татиб кўрмадилар.

### الآية 38:9

> ﻿أَمْ عِنْدَهُمْ خَزَائِنُ رَحْمَةِ رَبِّكَ الْعَزِيزِ الْوَهَّابِ [38:9]

Ёки уларнинг ҳузурида Азийзу ўта саховатли Роббингнинг раҳмат хазинаси борми?

### الآية 38:10

> ﻿أَمْ لَهُمْ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا ۖ فَلْيَرْتَقُوا فِي الْأَسْبَابِ [38:10]

Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? Бас, унда сабаблари ила (осмонга) кўтарилсинлар!

### الآية 38:11

> ﻿جُنْدٌ مَا هُنَالِكَ مَهْزُومٌ مِنَ الْأَحْزَابِ [38:11]

Анави ердаги енгилган фирқалардан бўлган қандайдир лашкар. 
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Мушриклар, жуда борганда, енгилган фирқалардан тўпланган қандайдир ҳақир бир лашкар бўла олади, холос. Уларнинг бундан баландроқ қиймати йўқ.)

### الآية 38:12

> ﻿كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَعَادٌ وَفِرْعَوْنُ ذُو الْأَوْتَادِ [38:12]

Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган.

### الآية 38:13

> ﻿وَثَمُودُ وَقَوْمُ لُوطٍ وَأَصْحَابُ الْأَيْكَةِ ۚ أُولَٰئِكَ الْأَحْزَابُ [38:13]

Ва Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Фирқалар ўшалардир.

### الآية 38:14

> ﻿إِنْ كُلٌّ إِلَّا كَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ عِقَابِ [38:14]

Барчалари, албатта, Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Бас, Менинг иқобим ҳақ бўлди.

### الآية 38:15

> ﻿وَمَا يَنْظُرُ هَٰؤُلَاءِ إِلَّا صَيْحَةً وَاحِدَةً مَا لَهَا مِنْ فَوَاقٍ [38:15]

Ана ўшалар лаҳзага кечикмай келадиган биргина қичқириқдан бошқа нарсага интизор бўлаётганлари йўқ.

### الآية 38:16

> ﻿وَقَالُوا رَبَّنَا عَجِّلْ لَنَا قِطَّنَا قَبْلَ يَوْمِ الْحِسَابِ [38:16]

Улар: **«Эй Роббимиз, бизга ҳисоб кунидан илгари насибамизни тезроқ бер!»** – дедилар.

### الآية 38:17

> ﻿اصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَاذْكُرْ عَبْدَنَا دَاوُودَ ذَا الْأَيْدِ ۖ إِنَّهُ أَوَّابٌ [38:17]

Улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у ўта қайтгувчидир.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Яъни, ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтувчидир-тавба қилувчидир. Тавбанинг луғавий маъноси ҳам қайтишдир.)

### الآية 38:18

> ﻿إِنَّا سَخَّرْنَا الْجِبَالَ مَعَهُ يُسَبِّحْنَ بِالْعَشِيِّ وَالْإِشْرَاقِ [38:18]

Албатта, Биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечки пайту эрталаб тасбиҳ айтардилар.

### الآية 38:19

> ﻿وَالطَّيْرَ مَحْشُورَةً ۖ كُلٌّ لَهُ أَوَّابٌ [38:19]

Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У зотга ўта қайтгувчидир.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга қушларни ҳам тўп-тўп қилиб, бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у кишига қўшилиб, Аллоҳ таолога эртаю кеч тасбиҳ айтар эдилар.)

### الآية 38:20

> ﻿وَشَدَدْنَا مُلْكَهُ وَآتَيْنَاهُ الْحِكْمَةَ وَفَصْلَ الْخِطَابِ [38:20]

Ва Биз унга мулкини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилгувчи китобни бердик.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Биз Довудга пайғамбарликни ҳам бердик. Яна унга талашиб-тортишганлар орасидаги жанжални ҳал қилиш ҳукмини бердик. У ҳеч иккиланмай ҳукм чиқарар эди.)

### الآية 38:21

> ﻿۞ وَهَلْ أَتَاكَ نَبَأُ الْخَصْمِ إِذْ تَسَوَّرُوا الْمِحْرَابَ [38:21]

Сенга даъволашганларнинг хабари келдими? Ўшанда улар меҳробга чиқишган эди.

### الآية 38:22

> ﻿إِذْ دَخَلُوا عَلَىٰ دَاوُودَ فَفَزِعَ مِنْهُمْ ۖ قَالُوا لَا تَخَفْ ۖ خَصْمَانِ بَغَىٰ بَعْضُنَا عَلَىٰ بَعْضٍ فَاحْكُمْ بَيْنَنَا بِالْحَقِّ وَلَا تُشْطِطْ وَاهْدِنَا إِلَىٰ سَوَاءِ الصِّرَاطِ [38:22]

Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у улардан қўрқиб кетди. Улар: **«Қўрқма, булар — икки даъволашгувчи томон. Биз бир-биримизга зулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил»**, дедилар.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Кутилмаганда, изнсиз, ман қилинган жойга девор ошиб кириб келишлари яхшилик аломати эмас эди. Мўмин одам пайғамбарнинг ҳузурига бундай суратда кириб бормайди. Шунинг учун ҳам Довуд алайҳиссалом қўрқиб кетди. Кириб келганлар буни пайқаб, у кишини тинчлантиришга ҳаракат қилишди.)

### الآية 38:23

> ﻿إِنَّ هَٰذَا أَخِي لَهُ تِسْعٌ وَتِسْعُونَ نَعْجَةً وَلِيَ نَعْجَةٌ وَاحِدَةٌ فَقَالَ أَكْفِلْنِيهَا وَعَزَّنِي فِي الْخِطَابِ [38:23]

**«Мана бу — менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор. Менинг эса, биргина совлиғим бор. Бас, у: «Уни ҳам менинг кафолатимга бер»**, деди ва сўзлашувда мендан устун чиқди».

### الآية 38:24

> ﻿قَالَ لَقَدْ ظَلَمَكَ بِسُؤَالِ نَعْجَتِكَ إِلَىٰ نِعَاجِهِ ۖ وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ الْخُلَطَاءِ لَيَبْغِي بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَقَلِيلٌ مَا هُمْ ۗ وَظَنَّ دَاوُودُ أَنَّمَا فَتَنَّاهُ فَاسْتَغْفَرَ رَبَّهُ وَخَرَّ رَاكِعًا وَأَنَابَ ۩ [38:24]

У: **«Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўз совлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибди. Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз»**, деди. Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди.

### الآية 38:25

> ﻿فَغَفَرْنَا لَهُ ذَٰلِكَ ۖ وَإِنَّ لَهُ عِنْدَنَا لَزُلْفَىٰ وَحُسْنَ مَآبٍ [38:25]

Бас, Биз унинг ўша (хатоси)ни мағфират қилдик. Албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.

### الآية 38:26

> ﻿يَا دَاوُودُ إِنَّا جَعَلْنَاكَ خَلِيفَةً فِي الْأَرْضِ فَاحْكُمْ بَيْنَ النَّاسِ بِالْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَىٰ فَيُضِلَّكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَضِلُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا نَسُوا يَوْمَ الْحِسَابِ [38:26]

Эй Довуд, албатта, Биз сени ер юзида халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ ила ҳукм юрит. Ҳавойи нафсга эргашма! Яна, у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга, унутганлари учун, ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир.

### الآية 38:27

> ﻿وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاءَ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا بَاطِلًا ۚ ذَٰلِكَ ظَنُّ الَّذِينَ كَفَرُوا ۚ فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ كَفَرُوا مِنَ النَّارِ [38:27]

Биз осмону ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳуда яратганимиз йўқ. Бу, куфр келтирганларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирганлар учун дўзах(азоби)дан вой бўлсин!

### الآية 38:28

> ﻿أَمْ نَجْعَلُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ كَالْمُفْسِدِينَ فِي الْأَرْضِ أَمْ نَجْعَلُ الْمُتَّقِينَ كَالْفُجَّارِ [38:28]

Йўқ! Биз иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қилармидик?! Йўқ! Биз тақводорларни фожирлар каби қилармидик?!

### الآية 38:29

> ﻿كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ [38:29]

Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Қуръон оятларидан ақлли киши эслатма олади.)

### الآية 38:30

> ﻿وَوَهَبْنَا لِدَاوُودَ سُلَيْمَانَ ۚ نِعْمَ الْعَبْدُ ۖ إِنَّهُ أَوَّابٌ [38:30]

Ва Биз Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У қандай ҳам яхши бандадир. Албатта, у ўта қайтгувчидир.

### الآية 38:31

> ﻿إِذْ عُرِضَ عَلَيْهِ بِالْعَشِيِّ الصَّافِنَاتُ الْجِيَادُ [38:31]

Эсла, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди.

### الآية 38:32

> ﻿فَقَالَ إِنِّي أَحْبَبْتُ حُبَّ الْخَيْرِ عَنْ ذِكْرِ رَبِّي حَتَّىٰ تَوَارَتْ بِالْحِجَابِ [38:32]

У: «Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто (қуёш) парда ила беркинибди-ку!

### الآية 38:33

> ﻿رُدُّوهَا عَلَيَّ ۖ فَطَفِقَ مَسْحًا بِالسُّوقِ وَالْأَعْنَاقِ [38:33]

Уларни менга қайтаринг!» – деди. Сўнгра уларнинг оёқ ва бўйинларини **«силай»** бошлади!
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Бир муддат зеҳнимни Аллоҳнинг зикридан чалғитгани учун бу отларни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилай, деб бўйинлари ва оёқларини кеса бошлади.)

### الآية 38:34

> ﻿وَلَقَدْ فَتَنَّا سُلَيْمَانَ وَأَلْقَيْنَا عَلَىٰ كُرْسِيِّهِ جَسَدًا ثُمَّ أَنَابَ [38:34]

Батаҳқиқ, Биз Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра, у тавба қилди.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Ушбу ояти каримадаги зикр қилинган синов нимадан иборат? Курсига ташланган жасад нима эди? Бу саволга бошқа оятларда ҳам, Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг суннатларида ҳам очиқ-ойдин жавоб йўқ. Шунинг учун ҳам турли асоссиз қисса ва ҳикоялар кўпайиб кетган.)

### الآية 38:35

> ﻿قَالَ رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لَا يَنْبَغِي لِأَحَدٍ مِنْ بَعْدِي ۖ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ [38:35]

У: **«Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан»**, деди.

### الآية 38:36

> ﻿فَسَخَّرْنَا لَهُ الرِّيحَ تَجْرِي بِأَمْرِهِ رُخَاءً حَيْثُ أَصَابَ [38:36]

Бас, Биз унга шамолни бўйсундирдик, у ирода қилган томонга майин эсаверади.

### الآية 38:37

> ﻿وَالشَّيَاطِينَ كُلَّ بَنَّاءٍ وَغَوَّاصٍ [38:37]

Яна барча бинокор ва ғаввос шайтонларни ҳам.

### الآية 38:38

> ﻿وَآخَرِينَ مُقَرَّنِينَ فِي الْأَصْفَادِ [38:38]

Ва бошқаларини ҳам кишанланган ҳолда тўплаб (бўйсундирдик).

### الآية 38:39

> ﻿هَٰذَا عَطَاؤُنَا فَامْنُنْ أَوْ أَمْسِكْ بِغَيْرِ حِسَابٍ [38:39]

Бу Бизнинг ато этган нарсамиздир. Инъом эт ёки тутиб қол, ҳисоб йўқ.

### الآية 38:40

> ﻿وَإِنَّ لَهُ عِنْدَنَا لَزُلْفَىٰ وَحُسْنَ مَآبٍ [38:40]

Ва, албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.

### الآية 38:41

> ﻿وَاذْكُرْ عَبْدَنَا أَيُّوبَ إِذْ نَادَىٰ رَبَّهُ أَنِّي مَسَّنِيَ الشَّيْطَانُ بِنُصْبٍ وَعَذَابٍ [38:41]

Бизнинг бандамиз Аййубни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: **«Албатта, мени шайтон машаққат ва азоб ила тутди»**, деди.

### الآية 38:42

> ﻿ارْكُضْ بِرِجْلِكَ ۖ هَٰذَا مُغْتَسَلٌ بَارِدٌ وَشَرَابٌ [38:42]

**«Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув)»**.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Яъни, оёғинг билан ерни тепгин, дейилди. Айюб алайҳиссалом Аллоҳнинг амрига итоат этиб, оёғи билан ерни тепган эди, у ердан сув чиқди.)

### الآية 38:43

> ﻿وَوَهَبْنَا لَهُ أَهْلَهُ وَمِثْلَهُمْ مَعَهُمْ رَحْمَةً مِنَّا وَذِكْرَىٰ لِأُولِي الْأَلْبَابِ [38:43]

Ва Биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани ҳам ҳадя этдик. Бу, Биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди. 
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Айюб алайҳиссаломга мазкур сувда чўмилиб, ундан ичиб, шифо топганидан кейин Аллоҳ таоло у кишига аҳлини қайтарди. Улар билан бирга зиёда, яна ўшанча аҳл ҳам берди.)

### الآية 38:44

> ﻿وَخُذْ بِيَدِكَ ضِغْثًا فَاضْرِبْ بِهِ وَلَا تَحْنَثْ ۗ إِنَّا وَجَدْنَاهُ صَابِرًا ۚ نِعْمَ الْعَبْدُ ۖ إِنَّهُ أَوَّابٌ [38:44]

**«Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма»**, (деди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир. 
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Эй Айюб, неча марта уришни айтган бўлсанг, ўшанча новдани бир даста қилиб ол-да, у билан хотинингни ур. Шунда қасамингни адо этган бўласан. Қасаминг бузилмайди.)

### الآية 38:45

> ﻿وَاذْكُرْ عِبَادَنَا إِبْرَاهِيمَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ أُولِي الْأَيْدِي وَالْأَبْصَارِ [38:45]

Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубни эсла.

### الآية 38:46

> ﻿إِنَّا أَخْلَصْنَاهُمْ بِخَالِصَةٍ ذِكْرَى الدَّارِ [38:46]

Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У (охират) диёрини эслаш эди.

### الآية 38:47

> ﻿وَإِنَّهُمْ عِنْدَنَا لَمِنَ الْمُصْطَفَيْنَ الْأَخْيَارِ [38:47]

Албатта, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган ахёрлардандирлар.

### الآية 38:48

> ﻿وَاذْكُرْ إِسْمَاعِيلَ وَالْيَسَعَ وَذَا الْكِفْلِ ۖ وَكُلٌّ مِنَ الْأَخْيَارِ [38:48]

Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир. 
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Бу уч пайғамбар ҳаётида эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида энг яхши бандалардан.)

### الآية 38:49

> ﻿هَٰذَا ذِكْرٌ ۚ وَإِنَّ لِلْمُتَّقِينَ لَحُسْنَ مَآبٍ [38:49]

Бу эслатмадир. Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат.

### الآية 38:50

> ﻿جَنَّاتِ عَدْنٍ مُفَتَّحَةً لَهُمُ الْأَبْوَابُ [38:50]

Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир.

### الآية 38:51

> ﻿مُتَّكِئِينَ فِيهَا يَدْعُونَ فِيهَا بِفَاكِهَةٍ كَثِيرَةٍ وَشَرَابٍ [38:51]

У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирадилар.

### الآية 38:52

> ﻿۞ وَعِنْدَهُمْ قَاصِرَاتُ الطَّرْفِ أَتْرَابٌ [38:52]

Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош(ҳур)лар бордир.

### الآية 38:53

> ﻿هَٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِيَوْمِ الْحِسَابِ [38:53]

Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.

### الآية 38:54

> ﻿إِنَّ هَٰذَا لَرِزْقُنَا مَا لَهُ مِنْ نَفَادٍ [38:54]

Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ҳеч тугаши йўқдир.

### الآية 38:55

> ﻿هَٰذَا ۚ وَإِنَّ لِلطَّاغِينَ لَشَرَّ مَآبٍ [38:55]

Иш бундайдир. Албатта, туғёнга кетгувчилар учун ёмон оқибат.

### الآية 38:56

> ﻿جَهَنَّمَ يَصْلَوْنَهَا فَبِئْسَ الْمِهَادُ [38:56]

Жаҳаннам бордир. Унга кирурлар. Бас, у қандай ҳам ёмон ётоқ!

### الآية 38:57

> ﻿هَٰذَا فَلْيَذُوقُوهُ حَمِيمٌ وَغَسَّاقٌ [38:57]

Мана буни татиб турсинлар: қайноқ сув ва йирингни!

### الآية 38:58

> ﻿وَآخَرُ مِنْ شَكْلِهِ أَزْوَاجٌ [38:58]

Ва бошқа унинг шаклидаги қўша-қўша (азоблар) ҳам.

### الآية 38:59

> ﻿هَٰذَا فَوْجٌ مُقْتَحِمٌ مَعَكُمْ ۖ لَا مَرْحَبًا بِهِمْ ۚ إِنَّهُمْ صَالُو النَّارِ [38:59]

**«Мана бу гуруҳ ҳам сиз билан бирга бостириб киргувчидир. Уларга марҳабо йўқ. Улар, албатта, жаҳаннамга киргувчилардир»**, дерлар.

### الآية 38:60

> ﻿قَالُوا بَلْ أَنْتُمْ لَا مَرْحَبًا بِكُمْ ۖ أَنْتُمْ قَدَّمْتُمُوهُ لَنَا ۖ فَبِئْسَ الْقَرَارُ [38:60]

Улар: **«Йўқ! Ўзингизга марҳабо йўқ! Сизлар ўша(жаҳаннам)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ!»** – дерлар.

### الآية 38:61

> ﻿قَالُوا رَبَّنَا مَنْ قَدَّمَ لَنَا هَٰذَا فَزِدْهُ عَذَابًا ضِعْفًا فِي النَّارِ [38:61]

Улар: **«Эй Роббимиз, бизга бу(жаҳаннам)ни ким тақдим этган бўлса, унга дўзахда икки баробар азобни зиёда қил!»** – дерлар.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Охиратдаги бу тортишув кофир пешволар ва уларнинг атбоълари орасида бўлади. Пешволар ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштирганлари учун икки баробар азобга қоладилар.)

### الآية 38:62

> ﻿وَقَالُوا مَا لَنَا لَا نَرَىٰ رِجَالًا كُنَّا نَعُدُّهُمْ مِنَ الْأَشْرَارِ [38:62]

Улар: «Бизга нима бўлди? Ёмонлардан ҳисоблаб юрган кишиларимизни кўрмаяпмиз?

### الآية 38:63

> ﻿أَتَّخَذْنَاهُمْ سِخْرِيًّا أَمْ زَاغَتْ عَنْهُمُ الْأَبْصَارُ [38:63]

Биз уларни масхара қилиб олган эдикми ё?! Ёки кўзлар улардан тойдими?!» – дерлар.

### الآية 38:64

> ﻿إِنَّ ذَٰلِكَ لَحَقٌّ تَخَاصُمُ أَهْلِ النَّارِ [38:64]

Албатта, мана шу ҳақдир — дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Ушбу оятларда зикр қилинганлар ҳақдир. Булар дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. Бу нарса, албатта, бўладиган ишдир.)

### الآية 38:65

> ﻿قُلْ إِنَّمَا أَنَا مُنْذِرٌ ۖ وَمَا مِنْ إِلَٰهٍ إِلَّا اللَّهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ [38:65]

Сен: «Мен фақат огоҳлантиргувчиман, холос. Ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқдир, магар ягона ва Қаҳҳор (барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни Ўз ҳукмига юритиб ва қудрати ила бўйсундириб турувчи) Аллоҳгина бор.

### الآية 38:66

> ﻿رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا الْعَزِيزُ الْغَفَّارُ [38:66]

У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Робби, Азийзу Fаффордир», деб айт.

### الآية 38:67

> ﻿قُلْ هُوَ نَبَأٌ عَظِيمٌ [38:67]

Сен: «Бу улуғ бир хабардир.

### الآية 38:68

> ﻿أَنْتُمْ عَنْهُ مُعْرِضُونَ [38:68]

Сиз бўлсангиз, ундан юз ўгирмоқдасиз.

### الآية 38:69

> ﻿مَا كَانَ لِيَ مِنْ عِلْمٍ بِالْمَلَإِ الْأَعْلَىٰ إِذْ يَخْتَصِمُونَ [38:69]

Олий тўплам ҳақида улар тортишаётганларида менинг ҳеч билимим бўлмаган эди.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Эй мушриклар, бу Қуръон ва пайғамбарлик шаъни сиз ўйлаётгандек оддий ва жўн эмас. У менинг шахсимга ҳам боғлиқ эмас. Олий тўпламда (фаришталар оламида) бу ҳақда ўзаро тортишувлар бўлаётганида менинг у ҳақда ҳеч нарса билмас эдим.)

### الآية 38:70

> ﻿إِنْ يُوحَىٰ إِلَيَّ إِلَّا أَنَّمَا أَنَا نَذِيرٌ مُبِينٌ [38:70]

Менга фақат ўзимнинг очиқ-ойдин огоҳлантиргувчи эканлигимгина ваҳий этилур», деб айт.

### الآية 38:71

> ﻿إِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي خَالِقٌ بَشَرًا مِنْ طِينٍ [38:71]

Эсла! Ўшанда Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен лойдан башар яратгувчидирман.

### الآية 38:72

> ﻿فَإِذَا سَوَّيْتُهُ وَنَفَخْتُ فِيهِ مِنْ رُوحِي فَقَعُوا لَهُ سَاجِدِينَ [38:72]

Бас, қачонки уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилиб йиқилинглар!» – деган эди.

### الآية 38:73

> ﻿فَسَجَدَ الْمَلَائِكَةُ كُلُّهُمْ أَجْمَعُونَ [38:73]

Бас, фаришталар барчалари жамланиб, сажда қилдилар.

### الآية 38:74

> ﻿إِلَّا إِبْلِيسَ اسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ الْكَافِرِينَ [38:74]

Магар иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди.

### الآية 38:75

> ﻿قَالَ يَا إِبْلِيسُ مَا مَنَعَكَ أَنْ تَسْجُدَ لِمَا خَلَقْتُ بِيَدَيَّ ۖ أَسْتَكْبَرْتَ أَمْ كُنْتَ مِنَ الْعَالِينَ [38:75]

У зот: **«Эй, иблис, Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми?! Ёки олий даражалилардан бўлдингми?!»** – деди.

### الآية 38:76

> ﻿قَالَ أَنَا خَيْرٌ مِنْهُ ۖ خَلَقْتَنِي مِنْ نَارٍ وَخَلَقْتَهُ مِنْ طِينٍ [38:76]

У: **«Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан»**, деди.

### الآية 38:77

> ﻿قَالَ فَاخْرُجْ مِنْهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٌ [38:77]

У зот: «Сен ундан чиқ! Бас, албатта, сен қувилгансан.

### الآية 38:78

> ﻿وَإِنَّ عَلَيْكَ لَعْنَتِي إِلَىٰ يَوْمِ الدِّينِ [38:78]

Ва, албатта, сенга жазо кунигача менинг лаънатим бўлгай», деди.

### الآية 38:79

> ﻿قَالَ رَبِّ فَأَنْظِرْنِي إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ [38:79]

У: **«Эй Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак кунгача муҳлат бергин!»** – деди.

### الآية 38:80

> ﻿قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ الْمُنْظَرِينَ [38:80]

У зот: «Сен муҳлат берилганлардансан.

### الآية 38:81

> ﻿إِلَىٰ يَوْمِ الْوَقْتِ الْمَعْلُومِ [38:81]

Маълум вақт кунигача», деди.

### الآية 38:82

> ﻿قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ [38:82]

У :«Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан.

### الآية 38:83

> ﻿إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ [38:83]

Магар, улардан халос қилинган бандаларинггина (иғвога учмас)», деди.

### الآية 38:84

> ﻿قَالَ فَالْحَقُّ وَالْحَقَّ أَقُولُ [38:84]

У зот: «Ҳақ шулки, зотан, Мен фақат ҳақни айтурман.

### الآية 38:85

> ﻿لَأَمْلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنْكَ وَمِمَّنْ تَبِعَكَ مِنْهُمْ أَجْمَعِينَ [38:85]

Албатта, Мен жаҳаннамни сен ва улардан сенга эргашганлар билан жамлаб тўлдирурман», деди.

### الآية 38:86

> ﻿قُلْ مَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُتَكَلِّفِينَ [38:86]

Сен: «Мен унинг учун сиздан ҳеч ажр, ҳақ сўрамасман. Мен сохтакорлардан ҳам эмасман.

### الآية 38:87

> ﻿إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِلْعَالَمِينَ [38:87]

У(Қуръон) фақат оламлар учун эслатма, холос.

### الآية 38:88

> ﻿وَلَتَعْلَمُنَّ نَبَأَهُ بَعْدَ حِينٍ [38:88]

Албатта, унинг хабарини бир муддатдан сўнг билурсиз», деб айт.

## روابط ذات صلة

- [النص القرآني للسورة](https://quranpedia.net/surah/1/38.md)
- [كل تفاسير سورة ص
](https://quranpedia.net/surah-tafsir/38.md)
- [ترجمات سورة ص
](https://quranpedia.net/translations/38.md)
- [صفحة الكتاب: الترجمة الأوزبكية - محمد صادق](https://quranpedia.net/book/1982.md)
- [المؤلف: محمد صادق محمد](https://quranpedia.net/person/1757.md)

---

زُر [Quranpedia.net](https://quranpedia.net/surah/1/38/book/1982) — موسوعة القرآن الكريم: التفاسير، الترجمات، التلاوات، والمواضيع.
