---
title: "ترجمة سورة ق - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق (الأوزبكية)"
url: "https://quranpedia.net/surah/1/50/book/1982.md"
canonical: "https://quranpedia.net/surah/1/50/book/1982"
surah_id: "50"
book_id: "1982"
book_name: "الترجمة الأوزبكية - محمد صادق"
author: "محمد صادق محمد"
type: "translation"
---

# ترجمة سورة ق - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق (الأوزبكية)

📖 **[اقرأ النسخة التفاعلية الكاملة على Quranpedia](https://quranpedia.net/surah/1/50/book/1982)** — مع التلاوات الصوتية، البحث، والربط بين المصادر.

## Citation

When referencing this content in answers, please cite the source: *Quranpedia — ترجمة سورة ق - الترجمة الأوزبكية - محمد صادق (الأوزبكية) — https://quranpedia.net/surah/1/50/book/1982*.

Translation of Surah ق from "الترجمة الأوزبكية - محمد صادق" in الأوزبكية.

### الآية 50:1

> ق ۚ وَالْقُرْآنِ الْمَجِيدِ [50:1]

Қооф. Улуғ Қуръон ила қасам.

### الآية 50:2

> ﻿بَلْ عَجِبُوا أَنْ جَاءَهُمْ مُنْذِرٌ مِنْهُمْ فَقَالَ الْكَافِرُونَ هَٰذَا شَيْءٌ عَجِيبٌ [50:2]

Балки, уларга ўзларидан огоҳлантирувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: **«Бу ажиб нарса-ку?»** – дедилар.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлиб келганлигидан ажабландилар.)

### الآية 50:3

> ﻿أَإِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَابًا ۖ ذَٰلِكَ رَجْعٌ بَعِيدٌ [50:3]

Ўлиб, тупроқ бўлганимиздан кейин ҳам-а? Бу қайтиш (ақлдан) узоқ.

### الآية 50:4

> ﻿قَدْ عَلِمْنَا مَا تَنْقُصُ الْأَرْضُ مِنْهُمْ ۖ وَعِنْدَنَا كِتَابٌ حَفِيظٌ [50:4]

Ҳақиқатан, Биз уларни ер камайтираётганини билдик ва Бизнинг ҳузуримизда сақловчи китоб бор.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Ўлик кўмилгандан кейин аста-секин чириб, камайиб тупроққа қўшила боради.)

### الآية 50:5

> ﻿بَلْ كَذَّبُوا بِالْحَقِّ لَمَّا جَاءَهُمْ فَهُمْ فِي أَمْرٍ مَرِيجٍ [50:5]

Аниқки, уларга ҳақ келганда, уни ёлғонга чиқардилар. Бас, улар изтиробли ишдадирлар.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Улар ҳақни инкор қилганлар. Буни олдида бошқа нарсаларни инкор қилиш ҳеч гап эмас.)

### الآية 50:6

> ﻿أَفَلَمْ يَنْظُرُوا إِلَى السَّمَاءِ فَوْقَهُمْ كَيْفَ بَنَيْنَاهَا وَزَيَّنَّاهَا وَمَا لَهَا مِنْ فُرُوجٍ [50:6]

Устиларидаги осмонга назар солмайдиларми? Уни қандай бино қилибмиз ва зийнатлабмиз? Ва (ҳолбуки), унинг тешиклари ҳам йўқ?!

### الآية 50:7

> ﻿وَالْأَرْضَ مَدَدْنَاهَا وَأَلْقَيْنَا فِيهَا رَوَاسِيَ وَأَنْبَتْنَا فِيهَا مِنْ كُلِّ زَوْجٍ بَهِيجٍ [50:7]

Ва ерни чўзиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ўстирдик.

### الآية 50:8

> ﻿تَبْصِرَةً وَذِكْرَىٰ لِكُلِّ عَبْدٍ مُنِيبٍ [50:8]

(Роббисига) қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма қилиб...

### الآية 50:9

> ﻿وَنَزَّلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً مُبَارَكًا فَأَنْبَتْنَا بِهِ جَنَّاتٍ وَحَبَّ الْحَصِيدِ [50:9]

Ва осмондан барака сувини туширдик ҳамда у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик.

### الآية 50:10

> ﻿وَالنَّخْلَ بَاسِقَاتٍ لَهَا طَلْعٌ نَضِيدٌ [50:10]

Ва зич мевали шингиллари бор хурмоларни ҳам.

### الآية 50:11

> ﻿رِزْقًا لِلْعِبَادِ ۖ وَأَحْيَيْنَا بِهِ بَلْدَةً مَيْتًا ۚ كَذَٰلِكَ الْخُرُوجُ [50:11]

Бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. Шундай бўладир (қабрдан) чиқиш ҳам.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Ўсимликлари қуриб, худди ўлик ҳолига келиб қолган шаҳарларни ёмғир ила ўстириб-тирилтиришни эслатиш орқали инсон худди шу тарзда қайта тирилиши осон эканлигини таъкидламоқда.)

### الآية 50:12

> ﻿كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَأَصْحَابُ الرَّسِّ وَثَمُودُ [50:12]

Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғонга чиқарганлар.

### الآية 50:13

> ﻿وَعَادٌ وَفِرْعَوْنُ وَإِخْوَانُ لُوطٍ [50:13]

Ва Од, Фиръавн, Лут биродарлари.

### الآية 50:14

> ﻿وَأَصْحَابُ الْأَيْكَةِ وَقَوْمُ تُبَّعٍ ۚ كُلٌّ كَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ وَعِيدِ [50:14]

Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми — барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Бу ояти каримада кофирлар фақат Муҳаммад алайҳиссаломнигина ёлғончига чиқаришмагани, балки бу қадимий одати эканлиги эслатилмоқда.)

### الآية 50:15

> ﻿أَفَعَيِينَا بِالْخَلْقِ الْأَوَّلِ ۚ بَلْ هُمْ فِي لَبْسٍ مِنْ خَلْقٍ جَدِيدٍ [50:15]

Аввалги яратишга ожиз бўл-дикми? Йўқ! Улар янгидан яратилишга шубҳададирлар.

### الآية 50:16

> ﻿وَلَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ وَنَعْلَمُ مَا تُوَسْوِسُ بِهِ نَفْسُهُ ۖ وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ الْوَرِيدِ [50:16]

Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.

### الآية 50:17

> ﻿إِذْ يَتَلَقَّى الْمُتَلَقِّيَانِ عَنِ الْيَمِينِ وَعَنِ الشِّمَالِ قَعِيدٌ [50:17]

Вақтики икки кутиб олувчи ўнгда ва чапда ўтирган ҳолларида кутиб олурлар.

### الآية 50:18

> ﻿مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ [50:18]

Бирор сўз айтмас, магар ҳузурида ҳозиру нозир борлар.

### الآية 50:19

> ﻿وَجَاءَتْ سَكْرَةُ الْمَوْتِ بِالْحَقِّ ۖ ذَٰلِكَ مَا كُنْتَ مِنْهُ تَحِيدُ [50:19]

Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир.

### الآية 50:20

> ﻿وَنُفِخَ فِي الصُّورِ ۚ ذَٰلِكَ يَوْمُ الْوَعِيدِ [50:20]

Ва сур ҳам чалинди. Бу, қўрқитилган кундир.

### الآية 50:21

> ﻿وَجَاءَتْ كُلُّ نَفْسٍ مَعَهَا سَائِقٌ وَشَهِيدٌ [50:21]

Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Яъни, қиёматда ҳар бир жон билан уни маҳшаргоҳга ҳайдовчи фаришта ва бу дунёда қилган ишларга гувоҳлик берувчи фаришта бирга келади. Эҳтимол, бу дунёда унга вакил қилинган икки фаришта шулардир.)

### الآية 50:22

> ﻿لَقَدْ كُنْتَ فِي غَفْلَةٍ مِنْ هَٰذَا فَكَشَفْنَا عَنْكَ غِطَاءَكَ فَبَصَرُكَ الْيَوْمَ حَدِيدٌ [50:22]

Албатта, сен бундан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сенинг пардангни очдик ва бугун кўзинг ўткирдир.

### الآية 50:23

> ﻿وَقَالَ قَرِينُهُ هَٰذَا مَا لَدَيَّ عَتِيدٌ [50:23]

Ва унинг **«яқини»**: **«Мана бу мендаги тайёр нарса»**, деди.

### الآية 50:24

> ﻿أَلْقِيَا فِي جَهَنَّمَ كُلَّ كَفَّارٍ عَنِيدٍ [50:24]

Ҳар бир қайсарни, кофирни жаҳаннамга ташланг!

### الآية 50:25

> ﻿مَنَّاعٍ لِلْخَيْرِ مُعْتَدٍ مُرِيبٍ [50:25]

Яхшиликни ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини.

### الآية 50:26

> ﻿الَّذِي جَعَلَ مَعَ اللَّهِ إِلَٰهًا آخَرَ فَأَلْقِيَاهُ فِي الْعَذَابِ الشَّدِيدِ [50:26]

Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни шиддатли азобга ташланг!

### الآية 50:27

> ﻿۞ قَالَ قَرِينُهُ رَبَّنَا مَا أَطْغَيْتُهُ وَلَٰكِنْ كَانَ فِي ضَلَالٍ بَعِيدٍ [50:27]

Унинг **«яқини»**: **«Роббимиз, уни мен туғёнга кетказганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди»**, дер.

### الآية 50:28

> ﻿قَالَ لَا تَخْتَصِمُوا لَدَيَّ وَقَدْ قَدَّمْتُ إِلَيْكُمْ بِالْوَعِيدِ [50:28]

У зот деди: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилувдим.

### الآية 50:29

> ﻿مَا يُبَدَّلُ الْقَوْلُ لَدَيَّ وَمَا أَنَا بِظَلَّامٍ لِلْعَبِيدِ [50:29]

Менинг ҳузуримда гап ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман».

### الآية 50:30

> ﻿يَوْمَ نَقُولُ لِجَهَنَّمَ هَلِ امْتَلَأْتِ وَتَقُولُ هَلْ مِنْ مَزِيدٍ [50:30]

Бугун жаҳаннамга: **«Тўлдингми?»** десак, у: **«Яна қўшимча борми?»** дер.

### الآية 50:31

> ﻿وَأُزْلِفَتِ الْجَنَّةُ لِلْمُتَّقِينَ غَيْرَ بَعِيدٍ [50:31]

Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди.

### الآية 50:32

> ﻿هَٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِكُلِّ أَوَّابٍ حَفِيظٍ [50:32]

Бу — сизга ваъда қилинган нарсадир. Ҳар бир сертавбага ва сақловчига.

### الآية 50:33

> ﻿مَنْ خَشِيَ الرَّحْمَٰنَ بِالْغَيْبِ وَجَاءَ بِقَلْبٍ مُنِيبٍ [50:33]

Роҳмандан ғойибона қўрққан ва саломат қалб ила келган кимсага.

### الآية 50:34

> ﻿ادْخُلُوهَا بِسَلَامٍ ۖ ذَٰلِكَ يَوْمُ الْخُلُودِ [50:34]

**«Унга саломат бўлган ҳолда кирингиз. Бу — мангулик кунидир»** (дейилур).

### الآية 50:35

> ﻿لَهُمْ مَا يَشَاءُونَ فِيهَا وَلَدَيْنَا مَزِيدٌ [50:35]

У ерда нима хоҳласалар, уларники. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: **«Агар мўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатда бўлади»**, деганлар. **«Ва ҳузуримизда зиёдаси бор»** — Аллоҳ таолонинг жамолига назар солиш бахтидир, деган ривоят ҳам бор.)

### الآية 50:36

> ﻿وَكَمْ أَهْلَكْنَا قَبْلَهُمْ مِنْ قَرْنٍ هُمْ أَشَدُّ مِنْهُمْ بَطْشًا فَنَقَّبُوا فِي الْبِلَادِ هَلْ مِنْ مَحِيصٍ [50:36]

Улардан аввал, улардан кўра кучлироқ аср(авлод)лардан қанчасини ҳалок қилдик. **«Қочадиган жой борми?»** деб юртма-юрт кезиб чиқдилар.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Ҳалокатга учраган ўша аввалги кофирлар авлодлари ҳозиргилардан кўра қувватлироқ эдилар. Аммо чора топа олмай ҳалок бўлдилар.)

### الآية 50:37

> ﻿إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكْرَىٰ لِمَنْ كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ [50:37]

Албатта, бунда қалби борларга ва зеҳн билан қулоқ осганларга эслатма бордир.

### الآية 50:38

> ﻿وَلَقَدْ خَلَقْنَا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ وَمَا مَسَّنَا مِنْ لُغُوبٍ [50:38]

Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Аллоҳнинг ҳузуридаги кунлар биз ўрганиб қолган кунларнинг айниси эмас. Бизнинг кунларимиз дунё яратилганидан сўнг, Ер курасининг айланиши ҳолати ва вақтига мувофиқ яратилган. Табиийки, бу олти куннинг масофаси ва миқдорини ёлғиз Аллоҳ таоло билади.)

### الآية 50:39

> ﻿فَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ الْغُرُوبِ [50:39]

Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва Роббингга қуёш чиқиши ва ботишидан аввал ҳамду тасбиҳ айт.

### الآية 50:40

> ﻿وَمِنَ اللَّيْلِ فَسَبِّحْهُ وَأَدْبَارَ السُّجُودِ [50:40]

Кечасида ҳам Унга тасбиҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(Тасбеҳ айтишнинг маъноси Аллоҳни поклаб ёд этишдир. Кўпроқ **«Субҳоналлоҳи»** калимасини айтиш билан бўлади.)

### الآية 50:41

> ﻿وَاسْتَمِعْ يَوْمَ يُنَادِ الْمُنَادِ مِنْ مَكَانٍ قَرِيبٍ [50:41]

Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган кунда қулоқ ос.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(«Нидо қилувчи — фаришта Исрофил алайҳиссаломдир.)

### الآية 50:42

> ﻿يَوْمَ يَسْمَعُونَ الصَّيْحَةَ بِالْحَقِّ ۚ ذَٰلِكَ يَوْمُ الْخُرُوجِ [50:42]

У кунда қичқириқни ҳақ ила эшитурлар. Ана ўша, чиқиш кунидир.
\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_\_
(**«Чиқиш куни»** — қабрлардан чиқиш куни, яъни қиёмат кунидир.)

### الآية 50:43

> ﻿إِنَّا نَحْنُ نُحْيِي وَنُمِيتُ وَإِلَيْنَا الْمَصِيرُ [50:43]

Албатта, Биз тирилтирурмиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳам Бизгадир.

### الآية 50:44

> ﻿يَوْمَ تَشَقَّقُ الْأَرْضُ عَنْهُمْ سِرَاعًا ۚ ذَٰلِكَ حَشْرٌ عَلَيْنَا يَسِيرٌ [50:44]

У кунда устларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқурлар. Ана ўша, Биз учун осон тўплашдир.

### الآية 50:45

> ﻿نَحْنُ أَعْلَمُ بِمَا يَقُولُونَ ۖ وَمَا أَنْتَ عَلَيْهِمْ بِجَبَّارٍ ۖ فَذَكِّرْ بِالْقُرْآنِ مَنْ يَخَافُ وَعِيدِ [50:45]

Уларнинг айтганларини Биз билувчимиз. Сен уларнинг устидаги жаббор эмассан. Бас, Қуръон ила азоб ваъдамдан қўрққанларни огоҳлантир.

## روابط ذات صلة

- [النص القرآني للسورة](https://quranpedia.net/surah/1/50.md)
- [كل تفاسير سورة ق
](https://quranpedia.net/surah-tafsir/50.md)
- [ترجمات سورة ق
](https://quranpedia.net/translations/50.md)
- [صفحة الكتاب: الترجمة الأوزبكية - محمد صادق](https://quranpedia.net/book/1982.md)
- [المؤلف: محمد صادق محمد](https://quranpedia.net/person/1757.md)

---

زُر [Quranpedia.net](https://quranpedia.net/surah/1/50/book/1982) — موسوعة القرآن الكريم: التفاسير، الترجمات، التلاوات، والمواضيع.
