surah.translation .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса...
Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса...
Ва инсон: «Унга нима бўлди?!» – деса...
Ўша кунда у (ер) ўз хабарини айтадир.
Сенинг Роббинг унга ваҳий юборгани учундир.
Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар.
Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.
____________________
(Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.)