جَنَّـٰتِ عَدۡنٖ مُّفَتَّحَةٗ لَّهُمُ ٱلۡأَبۡوَٰبُ
Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир.
مُتَّكِـِٔينَ فِيهَا يَدۡعُونَ فِيهَا بِفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ وَشَرَابٖ
У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар.
۞وَعِندَهُمۡ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ أَتۡرَابٌ
Уларнинг ҳузурида кўзларини (номаҳрамдан) тийган тенгдош (ҳур)лар бордир.
هَٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِيَوۡمِ ٱلۡحِسَابِ
Бу сизга ҳисоб куни учун ваъда этилган нарсалардир.
إِنَّ هَٰذَا لَرِزۡقُنَا مَا لَهُۥ مِن نَّفَادٍ
Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ҳеч тугаши йўқдир.
هَٰذَاۚ وَإِنَّ لِلطَّـٰغِينَ لَشَرَّ مَـَٔابٖ
(Иш) бундайдир. Албатта, туғёнга кетгувчилар учун ёмон оқибат.
جَهَنَّمَ يَصۡلَوۡنَهَا فَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ
Жаҳаннам бордир. Унга кирурлар. Бас, у қандай ҳам ёмон ётоқ!
هَٰذَا فَلۡيَذُوقُوهُ حَمِيمٞ وَغَسَّاقٞ
Мана буни татиб турсинлар, қайноқ сув ва йирингни!
وَءَاخَرُ مِن شَكۡلِهِۦٓ أَزۡوَٰجٌ
Ва бошқа унинг шаклидаги қўша-қўша(азоб)ларни ҳам.