ٱقۡرَأۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلَّذِي خَلَقَ

Яратган Роббинг номи билан ўқи.


خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِنۡ عَلَقٍ

У инсонни алақдан яратди.


ٱقۡرَأۡ وَرَبُّكَ ٱلۡأَكۡرَمُ

Ўқи! Ва Роббинг энг карамлидир!


ٱلَّذِي عَلَّمَ بِٱلۡقَلَمِ

У қалам билан илм ўргатгандир.


عَلَّمَ ٱلۡإِنسَٰنَ مَا لَمۡ يَعۡلَمۡ

У инсонга у билмаган нарсани ўргатди.


كَلَّآ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَيَطۡغَىٰٓ

Йўқ! Албатта инсон туғёнга кетадир.


أَن رَّءَاهُ ٱسۡتَغۡنَىٰٓ

Ўзини бой кўргани учун.


إِنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلرُّجۡعَىٰٓ

Албатта, қайтиб бориш Роббингадир.


أَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي يَنۡهَىٰ

Қайтарганни кўрдингми?!


عَبۡدًا إِذَا صَلَّىٰٓ

Бандани намоз ўқиётганида?! (Макка мушриклари раҳбари Абу Жаҳл, Муҳаммадни Каъба ёнида намоз ўқиётганини кўрсам, бўйнидан оёғим билан босаман, деган экан. Шунга биноан бу оятлардаги намоз ўқувчидан мурод Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, намоздан қайтарувчи эса Абу Жаҳлдир.)



الصفحة التالية
Icon