ﰋ
ترجمة معاني سورة الشرح
باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
.
من تأليف:
محمد صادق محمد
.
ﰡ
Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?
Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?
Елкангни босиб турганни?
Ва сенинг зикрингни юқори кўтармадикми?
Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин.
Ва фақат Роббингга рағбат қилгин.