ﯼ
surah.translation
.
من تأليف:
محمد صادق محمد
.
ﰡ
ﮢﮣ
ﰀ
Шиддат билан (жонни) суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам.
ﮥﮦ
ﰁ
Юмшоқлик билан жон олувчи(фаришта)лар билан қасам.
ﮨﮩ
ﰂ
Сузиб юрувчи(фаришта)лар билан қасам.
ﮫﮬ
ﰃ
Ўзишда мусобақа қилувчи(фаришта)лар билан қасам.
ﮮﮯ
ﰄ
Амрнинг тадбирини қилувчи(фаришта)лар билан қасам.
Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда.
ﯖﯗ
ﰆ
Унга эргашувчи эргашганда.
Ўша кунда қалблар хавфга тўладир.
ﯝﯞ
ﰈ
Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўладир.
Улар: «Биз, албатта, ортга қайтариламизми?» – дерлар.
«Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?»
Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку!» – дерлар.
Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
Кўрибсизки, улар (қиёмат) майдонида турибдир.
Сенга Мусонинг хабари келдими?
Қачонки Роббиси унга Муқаддас Тува водийсида нидо қилди.
«Фиръавн ҳузурига бор, албатта, у туғёнга кетди.
Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми?
Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (ундан) қўрқсанг», дегин».
Ва унга улкан аломатни кўрсатди.
ﭧﭨ
ﰔ
Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
Сўнг ортига ўгирилиб, тезлаб кетди.
ﭮﭯ
ﰖ
Кейин (одамларни) тўплади ва нидо қилди.
Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди.
Бас, Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди.
Албатта, бунда У зотдан қўрққанлар учун ибрат бордир.
Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними?
Унинг шифтини юқори кўтарди ва беками-кўст, мустаҳкам қилиб қўйди.
Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди.
Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди.
ﮞﮟ
ﰟ
Ва тоғларни собит қилди.
Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун.
Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса.
У куни инсон қилган ишларини эслайдир.
Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир.
Аммо кимики туғёнга кетган бўлса.
Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса.
Бас, албатта, Жаҳийм (унга) ўрин бўладир.
Ва аммо, ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса...
Бас, албатта, жаннат (унга) ўрин бўладир.
Сендан, қиёмат қачон бўлур, деб сўрашадир.
У(қиёмат)нинг зикрини сен қандоқ билардинг.
Унинг интиҳоси Роббинггагина хос.
Албатта, сен у(қиёмат)дан қўрқувчиларга огоҳлантирувчисан, холос.
У(қиёмат)ни кўрган кунлари, худди, бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар.