surah.translation .


Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.

Ва ваъда қилинган кун билан қасам.

Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.

«Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.

У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.

У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар.

Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар.

Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.

У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.

Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.

Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир.

Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир.

Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар. (Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар)

Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир.

У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир.

У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир.

Сенга аскарларнинг хабари келдими?

Фиръавн ва Самуднинг.

Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир?

Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.

Йўқ! У Қуръони мажиддур.

У Лавҳул- Маҳфуздадир. (Лавҳул- Маҳфуз Аллоҳни ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.)