ﯿ
ترجمة معاني سورة الإنفطار
باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
.
من تأليف:
محمد صادق محمد
.
ﰡ
Вақтики, осмон ёрилса.
Ва вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
Ва вақтики, денгизлар портлатилса.
Ва вақтики, қабрлар остин-устин бўлса.
Ҳар бир жон — нимани тақдим қилдию нимани таъхир қилди — биладир.
Эй Инсон! Сени нима Карамли Роббинг ҳақида ғурурга кетказди?!
У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратганди.
Ўзи хоҳлаган сувратда сени таркиб қилди.
Йўқ!!! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз!!!
Ҳолбуки, сизнинг устингиздан кузатиб турувчилар бордир.
ﮃﮄ
ﰊ
Улар ҳурматли ёзиб тургувчилардир.
Улар нима қилаётганингизни биладир.
Албатта, яхшилар жаннатдадир.
Ва, албатта, фожирлар жаҳаннамдадир.
Улар у ерга қиёмат куни кирадир.
Ва улар ундан ғойиб бўла олмаслар.
Ва, жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
Сўнг, жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хос.