ﰕ
surah.translation
.
من تأليف:
علاء الدين منصور
.
ﰡ
1. Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай.
2. У (фақат) мол тўплаган ва ўша (мол-дунё)ни ҳисоб-китоб қилиб (бирон савобли ишга сарфламасдан) юрган кимсадир.
3. У (топган) мол-дунёси ўзини мангу (ўлмайдиган) қилиб қўйган, (деб ўйлаб юрган кимсадир).
4. Йўқ, (унинг бу ҳисоб-китоби бекордир)! Қасамки, албатта у чилпарчин қилгувчи (дўзах)га ташланур!
5. (Эй инсон), чилпарчин қилгувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!
6. (У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки,
7. (ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур!
8. Албатта (у олов) уларнинг (кофирларнинг) устида қопланиб қолгувчидир (яъни, на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво қилур)!
9. (У кофирлар жаҳаннамда) узундан-узун устунларга (занжирлар билан) боғлаб қўйилган ҳолларида (бўлурлар).