ﮞ
surah.translation
.
من تأليف:
محمد صادق محمد
.
ﰡ
Ўз бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Уни тўғри қилган; Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлиши башоратини берадиган қилган Зотга.
(Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар.
Ва, Аллоҳ Ўзига бола тутди, деганларни огоҳлантириш учун.
____________________
(Қуръонни нозил қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.)
____________________
(Қуръонни нозил қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.)
На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар.
____________________
(Ҳолбуки, ўзлари тўқийдиларми ёки ота-боболарига суяниб гапирадиларми — барибир уларнинг бу даъволарида заррача илмийлик йўқ. Бу даъво жоҳилона айтилган қуруқ гап, холос. Аллоҳ ҳақида билмай туриб гапириш жуда оғир. Айниқса, илмсизларча, жоҳиллик билан, Аллоҳ Ўзига бола тутди, дейиш яна ҳам оғир.)

Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол, уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!
____________________
(Яъни, мушриклар Қуръонга иймон келтирмасалар, уларга афсусланиб, ўзингни ўзинг қийнарсан? Йўқ, бундай қилма. Улар бунга арзимайдилар.)
____________________
(Яъни, мушриклар Қуръонга иймон келтирмасалар, уларга афсусланиб, ўзингни ўзинг қийнарсан? Йўқ, бундай қилма. Улар бунга арзимайдилар.)
Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз.
Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз.
Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят — белгиларимиздан деб ўйладингми?!
____________________
(Яъни, эй Пайғамбар, ўша каҳф (ғор) эгалари ва ундаги уларнинг исмлари битилган битикни Бизнинг энг ажойиб мўъжизаларимиз деб ўйладингми?)
____________________
(Яъни, эй Пайғамбар, ўша каҳф (ғор) эгалари ва ундаги уларнинг исмлари битилган битикни Бизнинг энг ажойиб мўъжизаларимиз деб ўйладингми?)
Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар.
____________________
(Каҳф эгалари йигитлар экан. Улар ғордан паноҳ жой топибдилар. Яъни, бировдан қочиб келиб яширинибдилар. Демак, ишларидан кўнгиллари тўқ эмас. Уларга бу борада ҳам Аллоҳдан ёрдам керак.)

Бас, каҳфда уларнинг қулоқларига бир неча йиллар (парда) урдик.
____________________
(«Қулоққа парда урди» дегани, қулоғини эшитмайдиган қилиб қўйди, деганидир. Йигитлар қочиб келиб ғорга жойлашганларида Аллоҳ таоло уларнинг қулоқларини эшитмайдиган қилиб қўйган, яъни ухлатиб қўйган. Яъни, йигитлар ғорда узоқ вақт ҳеч нарсани эшитмай ухлаб ётганлар.)

Сўнгра, икки гуруҳдан қайси бири уларнинг турган муддатини ҳисобловчироқ эканини билиш учун уларни уйғотдик.
Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик.
Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Қачонки турдилар, бас: «Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Ундан ўзгани ҳаргиз илоҳ дея дуо қилмаймиз. Агар шундай қилсак, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз.
Ана у қавмимиз ундан ўзга худолар тутдилар. Уларга равшан ҳужжатлар келтира олармиканлар?! Аллоҳга ёлғон уйдиргандан ҳам золимроқ ким бор», дедилар.
«Модомики, улардан ва улар ибодат қилаётган, Аллоҳдан бошқа нарсадан узоқлашмоқчи бўлсангиз, каҳфдан паноҳ жой олингиз. Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур ва сизга ишингизда осонлик яратур», дедилар.
____________________
(Роббиларига иймон келтирган, Роббилари ҳидоятларини зиёда қилиб, қалбларини мустаҳкамлаган йигитлар кофирлар билан баҳслашиш бефойдалиги, улар ёмонлигидан фақат қочибгина қутулиш мумкинлигини англаб етгач, иймонлари муҳофазаси учун каҳф-ғорга кириб бекинишни ўзаро маслаҳат қилдилар.)

Қуёш чиққанида уларнинг каҳфининг ўнг томонидан мойил бўлганини, ботганда эса, чап томонидан қийиб ўтганини кўрасан. Улар эса у(ғор)нинг кенг жойидадирлар. Ана шу ҳам Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят топгувчидир. Кимни адаштирса, бас, ҳаргиз унга иршод қилувчи бирон дўст топа олмассан.
____________________
(Араб тили билимдонлари, бу тасвир ёлғиз Аллоҳга хос, дейдилар. Ғорда бир гуруҳ йигитлар бир неча йилдан бери ухлаб ётишибди. Ҳар куни қуёш чиқади, уларга тегмайди. Сўнгра оғиб ботишга мойил бўлади, яна ғор аҳлига тегмайди.)

Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ҳолбуки, ухлаб ётурлар. Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз. Итлари эса, остонада олд оёқларини чўзиб ётур. Гар уларни кўрсайдинг, ортга ўгирилиб қочар ва улардан қўрқинчга тўлар эдинг.
____________________
(Ўзлари уйғоққа ўхшайдилар, аммо ухлаб ётибдилар. У ёқ-бу ёққа қимирлайдилар, аммо уйғониб ўринларидан турмайдилар. Бунинг устига, итлари остонада олд оёқларини чўзиб ётибди.)
____________________
(Ўзлари уйғоққа ўхшайдилар, аммо ухлаб ётибдилар. У ёқ-бу ёққа қимирлайдилар, аммо уйғониб ўринларидан турмайдилар. Бунинг устига, итлари остонада олд оёқларини чўзиб ётибди.)
Ва шундай қилиб, уларни ўзаро сўрашлари учун уйғотдик. Улардан бири: «Қанча қолдинглар?» деди. Улар: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича қолдик», дейишди. «Қанча қолганингизни Роббингиз яхши билгувчидир, шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, яхши таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин», дейишди.
«Чунки, агар улар сизни қўлга олсалар, тошбўрон қиладилар ёки ўз миллатларига қайтарадилар. Ундай бўлса, зинҳор ва абадий нажот топмассиз», дейишди.
____________________
(Демак, йигитлар қаттиқ таҳдидга учраб, шаҳар аҳолиси уларга, динимизга қайтасизлар ёки сизларни тошбўрон қилиб ўлдирамиз, деганларидан кейингина қочиб ғорга бекинишган экан. Ғорга кириб, ухлаб турганларидан кейин ҳам ўша таҳдидни эсламоқдалар ва пул олиб шаҳарга таом учун борувчини эҳтиёт бўлишга, сездириб қўймасликка чорламоқдалар. Улар ўлимни эмас, шаҳар аҳолисининг жоҳиллигини, ўз миллатлари-динларига қайтишга мажбурлашини ўйлашди. Ҳақиқий мўмин ҳар доим, ҳар жойда иймон ташвишида бўлади.)

Шундай қилиб, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини ва қиёмат соатида шубҳа йўқ эканини билишлари учун уларни (одамларга) билдирдик. Энди эса, улар иши ҳақида тортиша бошладилар: «Уларнинг устларига бино барпо қилинглар, Роббилари уларни яхши билгувчидир», дедилар. Ишларига ғолиб келганлар эса: «Уларнинг устларига, албатта, масжид қуриб олурмиз», дедилар.
____________________
(Бу ердаги «Аллоҳнинг ваъдаси» — охир-оқибат иймон аҳли ғолиб келиши ва ўлгандан кейин қайта тирилиш ҳақлиги ҳақидаги ваъдадир. Йигитлар йиллар ўтиб қайта уйғондилар ва иймон иши ғолиб бўлганини кўрдилар. Иймонга келиб қолган шаҳар аҳолиси иймон йўлидаги жиҳодлари учун Аллоҳ томонидан муносиб тақдирланган каҳф эгаларини ҳақиқий ўлимларидан кейин қандай қилиб иззат-эҳтиром этиш борасида тортиша бошладилар.)

Ҳали улар: «Учтадирлар, итлари тўртинчиларидир», дерлар. Ва: «Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отадилар. Ва: «Еттитадирлар, итлари саккизинчиларидир» ҳам дерлар. «Роббим уларнинг саноғини яхши билгувчидир. Уларни жуда оз киши билур», дегин. Бас, улар ҳақида тортишиб юрма. Тортишсанг ҳам, очиқ тортиш. Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво ҳам сўрама.
Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага албатта қилгувчиман», дема.
Магар: «Аллоҳ хоҳласа», дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: «Шоядки, Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин.
____________________
(Инсоннинг ҳар бир ҳаракати, иши, ҳатто нафас олиб-чиқариши ҳам буткул Аллоҳнинг иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло хоҳласа бўлади, хоҳламаса бўлмайди. Шунинг учун келажакда бирон иш қилмоқчи бўлсанг, доимо «Инша Аллоҳ, қиламан», деб айтгин. Чунки келажак сенга нисбатан ғайбдир. Сал ўтиб нима бўлишини ўзинг билмайсан. Шунинг учун келажакдаги ҳар бир ишни « Аллоҳ хоҳласа, қиламан», деб зикр этгин.)

Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар.
____________________
(Йигитлар каҳфларида шамсий йил ҳисоби бўйича уч юз йил, қамарий йил ҳисоби бўйича уч юз тўққиз йил қолдилар. Чунки шамсий юз йил қамарий бир юз уч йилга тўғри келади, деган тафсирчиларимиз ҳам бор. Бу хулоса уларнинг ўз ижтиҳодларидир. Чунки Қуръони Каримда ҳам, суннати набавияда ҳам бу ҳақда, яъни шамсий ва қамарий йил ҳисоби ушбу оятда эътиборга олингани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шунинг учун оятда келганини ўз ҳолича қабул қилган маъқул.)

«Уларнинг қанча қолганларини Аллоҳ яхши билгувчидир. Осмонлару ернинг ғайби Унга хосдир. У нақадар яхши кўргувчи ва яхши эшитгувчи Зотдир. Уларга Ундан ўзга дўст йўқдир. Ва У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас», дегин.
Сенга Роббинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қил. Унинг калималарини алмаштиргувчи йўқ. Ундан ўзга ҳеч қандай паноҳни топа олмассан.
Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзини ирода қилувчилар ила сабр этиб тут. Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма.
____________________
(Ушбу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби ҳақида тафсири Кабирда қуйидагилар ривоят қилинади: «Қурайш раҳбарлари тўпланиб Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломнинг ҳузурларига боришди ва: «Агар бизнинг сенга иймон келтиришимизни истасанг, анави фақир-фуқораларни ҳузурингдан ҳайда», дейишди. Улар бу гаплари билан Билол, Ҳаббоб, Суҳайб ва бошқаларни кўзда тутган эдилар. Қурайшликлар яна: «Улар билан бир жойда бўлсак, кўнглимиз айнийди. Улар билан бирга тўпланишга алоҳида вақт тайин қилиб қўй», дейишди. Ана шунда Аллоҳ таоло: «Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзини ирода қилувчилар ила сабр этиб тут» оятини нозил қилди».)

Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовурувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!
Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз.
Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи иплардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой.
Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзор қилдик.
____________________
(Демак, икки киши бор экан. Улардан бирига Аллоҳ таоло иккита узумзор боғ ато қилибди.)
____________________
(Демак, икки киши бор экан. Улардан бирига Аллоҳ таоло иккита узумзор боғ ато қилибди.)
Ўша икки боғ ҳосилларини беками-кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик.
____________________
(Ҳар икки боғнинг ҳосили тўлиқ чиқар эди. Икки боғ орасидан эса, Аллоҳ таоло анҳор оқизиб қўйган эди.)
____________________
(Ҳар икки боғнинг ҳосили тўлиқ чиқар эди. Икки боғ орасидан эса, Аллоҳ таоло анҳор оқизиб қўйган эди.)
Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: «Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ», деди.
____________________
(У кишининг боғларидан бошқа ҳам «меваси» — молу дунёси бор эди. Бир куни шериги ила баҳслашар экан, мақтаниб қолди. Менинг сендан кўра молу дунём кўп. Одамларим, болаларим, хизматчиларим, ёрдамчиларим ҳам кўп, ҳам кучли, деди. Ушбу дунёнинг зебу зийнатидан фахрланишидан бу одамнинг кофирлиги кўриниб турибди.)

У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: «Мен буни ҳеч қачон йўқ бўлади, деб ўйламасман.
Қиёмат қоим бўлмаса керак, деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам, албатта, бундан яхши оқибатни топаман», деди.
____________________
(Кофирлар наздида, ҳамма нарсани мол-дунё, бойлик, мансаб ҳал қилади. Ҳатто охират иши ҳам шунга қараб ҳал этилиши керак. Ушбу қиссадаги уларнинг тамсилчиси, икки боғнинг эгаси бўлган кофир ҳам шуни даъво қилмоқда.)

Унга шериги гаплаша туриб: «Сени тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган ва инсон этиб ростлаган Зотга куфр келтирдингми?!
____________________
(Яъни, молу дунёга берилган ўша кофир кишининг беодобона гапларини эшитган мўмин киши, сени йўқдан бор қилган, аслингни тупроқдан, сўнгра сенга ўхшаган зурриётларини бир томчи нутфадан яратган Зотга, бекаму кўст инсон қилиб ростлаган Зотга куфр келтирдингми, деди.)

Лекин мен: «У Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман», дейман.
Боғингга кирганингда: «Аллоҳнинг хоҳлагани, Аллоҳдан бошқада қувват йўқ», десайдинг. Агар мени ўзингдан молу дунё ва бола-чақа жиҳатидан кам деб билсанг...
Шояд, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса, сенинг боғингга осмондан офат юбориб, у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолса.
Ёки суви ерга сингиб кетиб, сен уни талаб қилишга қодир бўлмай қолсанг», деди.
Ва унинг меваси (ҳалокат-ла) ўралди. Ўзи эса, унга сарф қилгани ҳасратидан чапак чалиб, боғида ишкомлар йиқилиб ётганини кўриб: «Қани энди Роббимга ҳеч кимни шерик қилмаганимда», деб қолаверди.
Унга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган гуруҳ бўлмади, ўзи ҳам нусрат қозона олмади.
Бундай мақомда ҳақ нусрат Аллоҳга хосдир. У яхши савобли ва яхши оқибатли Зотдир.
Уларга дунё ҳаётининг мисолини келтир. У, Биз осмондан туширган сувга ўхшайди. Унинг сабаби ила ер набототлари аралашиб чиқди. Бас, хашакка айланиб, уни шамол учириб кетди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир бўлган Зотдир.
____________________
(Аллоҳ таоло бу оятда дунё ҳаётини, ердан униб чиқадиган набототларга ўхшатмоқда. Ёмғир ёққанида кўзни қувонтирувчи ям-яшил ўсимликлар ўсиб чиққандек, кишига янги ҳаёт берилганида ҳам бу дунё унга гўзал, ёш, чиройли ва лаззатли кўринади. Аммо вақт ўтиши билан набототлар қуриб, хашакка айланиб, уларни шамол учириб кетгани сингари, ҳаётнинг ҳам ўткинчи эканлиги аён бўлиб қолади. Шунинг учун ўткинчи нарсага алданиб қолмаслик керак. Қодир Аллоҳни ҳеч қачон унутмасдан, охиратга, абадий ҳаётга тайёргарлик кўриш лозим.)

Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир.
____________________
(Ҳа, молу мулк, бола-чақа бу дунёнинг зийнатидир, аммо қиймати эмасдир. Исломда зийнатга ҳам ҳалол-пок бўлиш шарти ила изн берилган. Аммо зийнатлар ҳаёт қадрини ўлчовчи қийматга айлантирилмаган. Зийнатга зийнат деб қаралган. Исломда боқий қолувчи солиҳ амаллар қиймат саналади. Инсонга унинг иймони ва яхши амалига қараб қиймат берилади.)

Тоғларни юргизадиган кунимизни ва ерни яп-яланғоч кўрадиган кунингни эсла! Ўшанда уларни жамлаймиз ва бирон кишини қўймаймиз.
Ва Роббингга сафга тортилган ҳолларида рўбарў қилиндилар. «Батаҳқиқ, сизларни аввал қандай яратган бўлсак, шундай Бизга келдингиз. Аммо сиз Бизни ҳеч жой ва вақт ваъда қилганимиз йўқ, деб ўйлар эдингиз», (дейилди).
____________________
(Яъни, онадан янги туғилгандай ҳолда қайта тирилиб ҳузуримга келдингиз. Молу дунёнгиз, бола-чақангиз, хизматчи-мардикорингиз, мансаб-амалингиз ва дўст-ёрингиз у дунёда қолиб кетди. Ваъда қилинган қиёмат кунига, маҳшардаги тўпланиш жойига ишонмас эдингиз. Мана, ваъда қилинган ўша вақт — қиёмат куни қойим бўлди. Мана, ваъда қилинган ўша жойда — маҳшарда саф тортиб турибсиз. Энди сизга ваъда қилинган жазоларни берамиз.)

Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я», дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас.
Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У, золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.
Мен уларни на осмонлару ерни яратишга ва на ўзларини яратишга гувоҳ қилганман ва адаштиргувчиларни ёрдамчи қилиб олган эмасман.
У зот: «Сизлар Менинг «шерикларим» деб ўйлаганларингизни чақиринг», деган кунида уларни чақирдилар. Бас, улар жавоб бермадилар ва уларнинг орасига ҳалокатгоҳ қилмишмиз.
Жиноятчилар дўзахни кўрурлар ва, албатта, унга тушувчи эканларига ишонарлар ва ундан қочар жой топмаслар.
____________________
(Аллоҳнинг тайёрлаб қўйган дўзахидан қочиб бўладими? Бу жойдан қочиш фурсатини у дунёда бой берганлар. Ёруғ дунёда иймон ва Исломда яшаганларида, бу жойдан нажот топардилар. Ёруғ дунёда Қуръонга эргашганларида, дўзахдан сақланган бўлардилар.)

Батаҳқиқ, бу Қуръонда одамлар учун турли масаллар баён қилдик. Инсон, ўзи, кўп тортишувчи бўлган эди.
Одамларни уларга ҳидоят келганида иймон келтиришларидан ва Роббиларига истиғфор айтишларидан фақатгина аввалгиларнинг суннати келишини ёки очиқ азоб келишини кутишлари тўсди, холос.
Биз Пайғамбарларни башорат бергувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юборурмиз, холос. Куфр келтирганлар эса, ботил ила мунозара қилиб, у билан ҳақни енгмоқчи бўлурлар. Ҳамда Менинг оятларимдан ва ўзлари огоҳлантирилган нарсадан истеҳзо қилурлар.
Роббининг оятлари ила эслатилганда, улардан юз ўгириб, ўзи қилган(гуноҳ)ларни унутган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз у(Қуръон)ни англамасликлари учун уларнинг дилларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Агар уларни ҳидоятга чақирсанг ҳам, ҳаргиз ҳидоят топмаслар.
Ва Роббинг сермағфират ва раҳим-шафқат соҳиби Зотдир. Агар уларни қилган касбларига биноан олганида, азобларини тезлаштирган бўлар эди. Лекин уларга ваъда қилинган вақт бор. У келганда Ундан ўзга паноҳгоҳ топмаслар.
Ана у шаҳарларни ҳам зулм қилганларида ҳалок этганмиз ва уларнинг ҳалокатларига вақт белгилаганмиз.
Мусо ўз йигитига: «Икки денгиз жамланган жойга етмагунимча, йилларни ўтказсам ҳам, юравераман», деганини эсла.
____________________
(«Мусо Бани Исроил орасида бир куни хутба қилиб турганида, одамларнинг қайсиниси энг илмли, деб сўралди. У: «Мен», деди. Аллоҳ уни илмни ўзига нисбат бергани учун итоб қилди. У Мусога: «Икки денгиз қўшилган жойда менинг бир бандам бор. У сендан илмлироқ», деди. Мусо: «Эй Роббим, мен уни қандай топаман?» деди. Аллоҳ: «Ўзинг билан бир балиқни саватга солиб ол. Балиқни қаерда йўқотсанг, уни ўша ерда топасан», деди». Шундан кейин Мусо алайҳиссалом йўлга тайёргарлик кўрдилар ва хизматкор йигитларига юқоридаги оятда келган азму қарорни айтдилар. У киши ўзларидан илмлироқ бандани топиш учун икки денгиз жамланган жойга боришга қарор қилган эдилар.)

Икковлон икки (денгиз) жамланган жойга етганларида, балиқларни унутдилар. Бас, у денгизни тешиб йўл олди.
____________________
(Мусо алайҳиссалом хизматкор йигит билан юриб-юриб, икки денгиз қўшиладиган жойга етиб келдилар. Ўша жойда саватда олиб келган балиқларини унутиб қўйдилар. Балиқ эсларига келмади. Яна юриб кетавердилар. Яъни, балиқ денгизни тешиб сузиб кетди. Яъни, балиқ сузиб кетган жой тешик бўлиб сувсиз ҳолга келиб қолди. Уни кўрган одам, бу ердан бир балиқ сузиб ўтибди, деган хулосага келадиган бўлди.)

У(ер)дан ўтганлари замон у йигитига: «Тушлигимизни келтир. Бу сафаримизда чарчоққа учрадик», деди.
У: «Буни қара, харсангга (суяниб) жойлашганимизда, мен балиқни унутибман. Фақат шайтонгина уни эслашимни унуттирибди. Ажабо, у денгизга йўл олибди», деди.
____________________
(Тушлик пайти балиқ ёдларига келса, уни тушириб қўйишгани маълум бўлади. Билъакс, унинг денгизга йўл олишидан йигит ажабланмас ҳам эди. Мусо алайҳиссалом тушлик сўраганларидан сўнг балиқнинг йўқлигини билди. Аввалги харсанг тошга суяниб дам олган жойларида балиқ сувга тушиб, сузиб кетганини пайқаб қолди. Ҳамда бу ишдан ғоятда ажабланганини баён қилди.)

«Ана шу биз истаган нарса», деди. Бас, келган йўлларидан изларига қайтдилар.
Бас, бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик.
Мусо унга: «Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?» – деди.
____________________
(Мусо алайҳиссалом улкан пайғамбар бўлишларига қарамай, ўзларидан кўра илмлироқ, ўзларига устоз бўлиши мумкин бўлган кишига ўта одоб билан мурожаат қилиб, унга шогирд тушишни сўрадилар.)

У: «Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан.
Ўзинг хабарини иҳота қилмаган нарсага қандай сабр қиласан», деди.
____________________
(Бўлаётган ҳодисани иҳота эта олмаган одам унга сабр қилиб, индамай қараб тура олиши қийин эканини эслатди.)
____________________
(Бўлаётган ҳодисани иҳота эта олмаган одам унга сабр қилиб, индамай қараб тура олиши қийин эканини эслатди.)
У: «Иншоаллоҳ, менинг сабрли эканимни кўрурсан ва сенга ҳеч бир ишда осий бўлмасман», деди.
У: «Агар менга эргашадиган бўлсанг, то ўзим зикр қилиб айтмагунимча, бир нарса ҳақида сўрамагин», деди.
Бас, юриб кетдилар. Кемага минганларида, уни тешиб қўйди. У (Мусо): «Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?! Жуда ғалати нарса қилдинг-ку?!» – деди.
У: «Сенга, мен билан бирга бўлишга албатта сабр қила олмассан демабмидим?!» – деди.
У: «Эсимдан чиққан нарса учун мени жазолама, бу ишим учун мени қийнама», деди.
Бас, улар юриб кетдилар. То бир болани учратганида, уни ўлдирди. У (Мусо): «Бировни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?! Жуда мункар нарса қилдинг-ку?!» – деди.
____________________
(Бу иши кемани тешгандан ҳам баттар туюлди. Чунки кўриб билиб туриб бир маъсум гўдакни қасддан ўлдириш ҳазилакам иш эмас эди.)
____________________
(Бу иши кемани тешгандан ҳам баттар туюлди. Чунки кўриб билиб туриб бир маъсум гўдакни қасддан ўлдириш ҳазилакам иш эмас эди.)
У: «Сенга, сен мен билан бирга албатта сабр қила олмайсан демабмидим?!» – деди.
У: «Агар бундан кейин сендан яна бир нарсани сўрасам, мен билан биродарлик қилмай қўявер. Батаҳқиқ, мен тарафимдан узр(қабули)ни охирига етказдинг», деди.
Бас, юриб кетдилар. Қачонки, бир шаҳар аҳолисига келганларида, унинг аҳлидан таом сўрадилар. Улар икковларини зиёфат қилишдан бош тортдилар. Икковлари у ерда йиқилиб кетай деб турган бир деворни кўришди. Бас, уни турғизиб қўйди. У (Мусо): «Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг», деди.
У: «Бу мен билан сенинг орамиздаги ажрашишдир. Энди сенга сабр қила олмаган нарса(лар)нинг таъвийлини айтиб бераман», деди.
«Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Бас, мен уни айбли қилишни ирода қилдим. Чунки, ортларида бир подшоҳ бўлиб, барча кемани тортиб олаётган эди.
____________________
(Кемани айбли қилиб, кема эгаларига зарар етказдим. Аммо аслини олганда, уларга фойда қилдим. Подшоҳ одамлари айбли кемани ташлаб кетадилар. Камбағаллар кемасиз қолгандан кўра, айбли бўлса ҳам, уни ишлатиб кун ўтказа берадилар.)

Энди болага келсак, ота-онаси мўмин кишилар эди. Бас, биз унинг икковларини туғён ва куфр ила эзишидан қўрқдик.
____________________
(Боланинг ота-онаси мўмин кишилар эдилар. Аммо бола улғайса, кофир бўлиб, туғёнга кетиб, ота-онасини эзар эди. Ўша ота-онани келажакдаги ёмонликдан асраш учун болалари вояга етмасдан, куфр ва туғён содир этмасдан ўлдириб қўйишни лозим топдик.)

Бас, Роббилари уларга унинг бадалига ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва меҳрибонроғини беришни ирода қилди.
Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишини ирода қилди. Бу, Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди. Мен ўзимча қилганим йўқ. Мана шу, сен сабр қила олмаган нарсанинг таъвийлидир».
Сендан Зулқарнайн ҳақида сўрарлар. «Сизга унинг ҳақидаги зикрни тиловат қилурман», дегин.
____________________
(Баъзи ривоятларда яҳудийлар сўраган, дейилса, бошқаларида яҳудийлар ўргатган, қурайшликлар сўраган, ҳам дейишади. Умуман олганда, одамлар Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдан Зулқарнайн ҳақида сўрашган. Қуръоннинг хабар бериши шундай. Аллоҳ Пайғамбарига савол ҳақида хабар бериб, унга қандай жавоб беришни ҳам ўзи ўргатмоқда: Ўша зикр-хабарга назар солинса, сўров Зулқарнайннинг шахси, яшаган жойи ёки замони ҳақида эмас, балки бошқа нарсалар, яъни қилган ишлари ҳақида экани ойдинлашади.)

Албатта, Биз унга ер юзида имконият бердик ва ҳар бир нарсага (эришиш) сабабини ато қилдик.
____________________
(Аллоҳ таоло Зулқарнайнга Ер юзида ҳукмронлик ва бошқа катта имкониятларни берган эди.)
____________________
(Аллоҳ таоло Зулқарнайнга Ер юзида ҳукмронлик ва бошқа катта имкониятларни берган эди.)
ﭜﭝ
ﱔ
Бас, сабабга эргашди.
____________________
(Яъни, ўзига осон қилинган йўлдан юрди.)
____________________
(Яъни, ўзига осон қилинган йўлдан юрди.)
То қуёш ботиш жойига етганида, унинг қора балчиқ булоққа ботаётганини кўрди ва унинг олдида бир қавмни кўрди. Биз: «Эй Зул-қарнайн, ё уларни азоблайсан, ёки гўзаллик-ла тутарсан», дедик.
____________________
(Аллоҳ бу гапни Зулқарнайнга қандай айтганини Ўзи билади. Ваҳий орқалими, илҳом қилдими? Лекин ўша қавм бўйича қарор қабул қилишни — хоҳласа, азоблаб, хоҳласа, яхшилик этишни ихтиёрига қўйди.)

У: «Ким зулм қилган бўлса, тезда уни азоблармиз, сўнгра, Роббига қайтарилар, бас, У зот ҳам уни мункар азоб ила азоблар.
Аммо, иймон келтириб яхши амаллар қилганларга эса, уларга гўзал мукофот бордир ва унга ўз ишимиздан осонини айтурмиз», деди.
Сўнгра, у яна сабабга эргашди.
То қуёш чиқиш жойига етганида, унинг бир қавм устидан чиқаётганини кўрди. Уларга у(қуёш)дан тўсиқ бўладиган нарса қилмаган эдик.
Ана шундай, батаҳқиқ, Биз унинг олдидаги нарсанинг хабарини иҳота қилдик.
____________________
(Яъни, мағрибдаги ҳақ сўзлар ва ишлар машриқда ҳам жорий қилинди. Зулқарнайн мағрибда ҳукмронлик қилганидек, машриқда ҳам ҳукмронлик қилди. Биз, шубҳасиз, Зулқарнайннинг ҳузуридаги ҳамма нарсанинг хабарини тўлиқ биламиз.)

Сўнгра у яна сабабга эргашди.
То икки тоғ орасига етганида, уларнинг ортида бирон гапни англамайдиган қавмни кўрди.
Улар: «Эй Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Биз сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар.
____________________
(Яъжуж ва Маъжуж ҳақида ҳам жуда кўп гаплар бор. Бу ҳам тахминий гаплардан иборатдир. Биз эса, Қуръони Каримдаги маълумотлар билан кифояланамиз. Шуниси хайрли.)
____________________
(Яъжуж ва Маъжуж ҳақида ҳам жуда кўп гаплар бор. Бу ҳам тахминий гаплардан иборатдир. Биз эса, Қуръони Каримдаги маълумотлар билан кифояланамиз. Шуниси хайрли.)
У: «Роббим менга берган имконият яхшидир. Бас, сиз менга куч ила ёрдам беринг. Сиз билан уларнинг орасида бир девор қилажакман.
Менга темир парчаларини келтиринг», деди. Ниҳоят, икки тоғ томонлари ила баробарлашганда: «Дам уринглар», деди. Ниҳоят, у(тўп темир)ни ўтга айлантиргач: «Олиб келинглар, устидан мис қуяман», деди.
____________________
(Икки тоғ орасига тўпланган темирни босқонлар билан дам уриб эритиб олов ҳолига келтирдилар. Эритилган мис олиб келинглар, олов бўлиб турган темир устидан қуяман, деди.)
____________________
(Икки тоғ орасига тўпланган темирни босқонлар билан дам уриб эритиб олов ҳолига келтирдилар. Эритилган мис олиб келинглар, олов бўлиб турган темир устидан қуяман, деди.)
Бас, улар унинг устига чиқа олмадилар, уни тешиб ҳам ўта олмадилар.
У: «Бу, Роббим раҳматидандир. Агар Роббимнинг ваъдаси келса, буни ер баробар қилур. Роббимнинг ваъдаси ҳақдир», деди.
Ўша куни уларни бир-бирлари ила мавж урган ҳолларида тарк этдик ва сур чалинди. Бас, уларнинг ҳаммаларини жамладик.
Ўша куни кофирларга жаҳаннамни кўндаланг қилиб кўрсатдик.
Улар кўзлари Менинг зикримдан пардада бўлган ва эшитишга қодир бўла олмайдиганлар эдилар.
Ёки куфр келтирганлар Мени қўйиб бандаларимни валий — илоҳ қилиб олишни гумон қилдиларми?! Албатта, Биз жаҳаннамни кофирларга манзил этиб тайёрлаганмиз.
Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми?
Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъйи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин.
Ана ўшалар Роббилари оятларига ва унга рўбарў келишга куфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз.
____________________
(Яъни, қиёмат куни кофирларнинг ҳеч қандай қадр-қиймати бўлмайди. Уларнинг бу дунёда қилган амалларининг вазни ҳам бўлмайди. Чунки Аллоҳнинг наздида ҳамма қадр-қиймат ва амалларнинг вазни иймонга боғлиқ. Иймони йўқнинг қадри ҳам йўқ, қиймати ҳам йўқ. Унинг қилган ишининг вазни ҳам йўқ.)

Шунингдек, куфр келтирганлари ва Менинг оятларим ва Пайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли уларнинг жазоси жаҳаннамдир.
Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Фирдавс жаннати манзил бўлгандир.
Унда абадий қолурлар ва ундан кўчишни истамаслар.
Сен: «Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлса-ю, унга ўз мислича мадад келтирсак ҳам, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур», дегин.
____________________
(Оятдаги «денгиз» лафзи барча денгиз жинсини ўз ичига олади. Демак, дунёдаги барча денгизлар сиёҳ қилиб олиниб, уларга яна шунча денгиз сиёҳи қўшилса-да, Аллоҳ таолонинг калималари ёзилса, ўшанча денгиз сиёҳ тугаб қолади, аммо Аллоҳнинг калималари тугамайди. Демак, Аллоҳ таолонинг илми шунчалик кўп. Буни қиёсдан тушуниб олса бўлаверади.)

Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта илоҳ экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин.