ﮛ
surah.translation
.
من تأليف:
محمد صادق محمد
.
ﰡ
Алиф. Лаам. Ро. Ушбулар китобнинг ва равшан Қуръоннинг оятларидир.
Ҳали, куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар.
____________________
(Ушбу ҳолат жон таслим қилиш чоғида, қиёмат куни Аллоҳ таоло мусулмонларни жаннатга киритаётган пайтда, баъзи гуноҳлари туфайли дўзахга тушган аҳли қиблалар ундан озод бўлиб жаннатга ўтаётганларида бўлади.)

Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.
Биз маълум битиксиз ҳеч бир шаҳарни ҳалок этганимиз йўқ.
Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўзиб кета олмас ва ортда ҳам қола олмас.
Улар: «Эй, зикр нозил қилинган киши, албатта, сен мажнунсан.
Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтирсанг-чи!» дерлар.
____________________
(Бу гап ҳам, аввал айтиб ўтилгандек, ўзларига ўхшаган одамни пайғамбар бўлишини ақлига сиғдира олмасликдан келиб чиқади.)
____________________
(Бу гап ҳам, аввал айтиб ўтилгандек, ўзларига ўхшаган одамни пайғамбар бўлишини ақлига сиғдира олмасликдан келиб чиқади.)
Биз фаришталарни фақат ҳақ ила туширамиз, холос. У ҳолда уларга қараб турилмас.
____________________
(Фаришталарни туширган чоғимизда кофирларга қараб турилмай улар ҳалок қилинади.)
____________________
(Фаришталарни туширган чоғимизда кофирларга қараб турилмай улар ҳалок қилинади.)
Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.
Батаҳқиқ, сендан олдин ҳам аввалгилар гуруҳларига (Пайғамбар) юборганмиз.
Уларга қайси бир Пайғамбар келса, уни масхара қилмасдан қўймас эдилар.
Шунга ўхшаш, Биз уни жиноятчилар қалбига соламиз.
У(Қуръон)га иймон келтирмаслар. Батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати — одати шундоқ ўтгандир.
Агар уларга осмондан бир эшик очсаг-у, ундан чиқиб турсалар ҳам.
Улар: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавмдирмиз», дерлар.
____________________
(Аллоҳнинг ҳақлиги ҳақидаги мўъжиза кўрсатилиб, қўлига ушлатиб қўйилса ҳам, эҳтимол удир, эҳтимол будир, балки табиат қонунини мен тушунмаётгандирман, деб тураверадилар.)
____________________
(Аллоҳнинг ҳақлиги ҳақидаги мўъжиза кўрсатилиб, қўлига ушлатиб қўйилса ҳам, эҳтимол удир, эҳтимол будир, балки табиат қонунини мен тушунмаётгандирман, деб тураверадилар.)
Батаҳқиқ, Биз осмонларда буржлар қилиб қўйдик ва уни назар солувчилар учун зийнатлаб қўйдик.
____________________
(Осмон ҳамманинг кўз ўнгида турибди. Лекин ҳамма ҳам осмонни Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи буюк мўъжиза деб тушунавермайди. Аслида, у мўъжизадир. Хўш, шундай улкан, бепоён, чексиз осмонни ким яратган? Яратганда ҳам, юлдузлар юрадиган йўллар — буржлар билан ким яратган? Албатта, Аллоҳ яратган.)

Уни ҳар бир қувилган шайтондан муҳофаза қилдик.
Магар бирортаси ўғриликча қулоқ осса, равшан олов унинг ортидан тушар.
Биз ерни ёйиб, устига баланд тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик.
Ва унда сизлар учун маош воситаларини ва сиз ризқини бера олмайдиган кимсаларни қилиб қўйдик.
Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда бўлмаса. Биз уни фақат маълум миқдор-ла нозил қилурмиз.
Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз.
____________________
(Яъни, Биз шамолларни ўлчов билан булутларни урчитувчи, бир-бирига қўшиб сув ҳосил қилувчи этиб юбордик. Асосан, ёмғирнинг ёғишига шамоллар сабаб бўлади. Улар маълум қоидаларга кўра эсади. Пайдо бўлган булутларнинг бир-бирлари ила қўшилишларидан сув ҳосил бўлади. Ана шундан кейин осмондан сув тушади, ёмғир ёғади. Аллоҳ таоло у сув билан Ер юзини, одамларни сероб қилади. Деярли ҳамма ризқ осмондан тушган шу сувга боғлиқ бўлади. Инсон эса, Аллоҳ тайёр ҳолда унга осмондан тушириб берган сувни тўплаб олишга ҳам қодир эмас. Уни тўплашни ҳам булоқ, қудуқ, анҳор, ер ости кўллари ва бошқа воситалар орқали Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади.)

Албатта, Биз ўзимиз тирилтирурмиз ва Биз меросхўрмиз.
Батаҳқиқ, сиздан олдин келганларни билдик. Батаҳқиқ, кейин келганларни ҳам билдик.
Албатта, сенинг Роббинг Ўзи уларни маҳшарга жамлар. Албатта, У ҳикматли ва илмли Зотдир.
Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик.
Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик.
Сен Роббингнинг фаришталарга: «Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман.
Бас, қачонки уни тўғрилаб бўлганимда ва ичига Ўз руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилинг», деганини эсла.
Бас, фаришталар барчалари сажда қилдилар.
Магар иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди.
У зот: «Эй, иблис! Сенга не бўлди, сажда қилувчилар билан бирга бўлмадинг?» деди.
У: «Сен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратган башарга сажда қила олмасдим», деди.
У зот: «Бас, сен ундан чиқ! Албатта, сен қувилгансан!
Ва, албатта, сенга то жазо кунигача лаънат бўлур!» деди.
У: «Эй Роббим, мени улар қайта тириладиган кунгача қўйиб қўйгин», деди.
У зот: «Албатта, сен қўйиб қўйилганлардансан.
Маълум вақт кунигача», деди.
У: «Эй Роббим, мени залолатга кетказганинг сабабидан, албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) зийнатлаб кўрсатаман ва, албатта, уларнинг ҳаммасини иғво қиламан.
Магар, улардан танланган бандаларингни (адаштира олмасман)», деди.
У зот: «Ушбу зиммамдаги тўғри йўлдир:
Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг султонинг йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳларгагина бордир.
Албатта, жаҳаннам уларнинг барчасининг ваъда қилинган жойидир.
Унинг етти эшиги бордир. Ҳар бир эшик учун улардан тақсимланган бўлаги бордир», деди.
____________________
(Баъзи ривоятларда келишича, жаҳаннам етти қаватдан иборат бўлиб, ҳар қаватининг алоҳида эшиги бўлар экан. Ҳар қавати бир-биридан ашаддийроқ бўлар экан. Чунки гумроҳлик, хатокорлик ҳам ҳар хил бўлади. Қилган гуноҳи даражасига қараб кофирлар турли қаватларга киритилади. Шайтонга эргашган гумроҳлар тақсимлаб, бўлиб-бўлиб, гуруҳларга ажратиб қўйилган бўлади. Ўша мазкур етти эшикдан гуноҳининг кўп-озлигига қараб бирин-кетин киритилаверадилар.)

Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир.
Уларга тинчлик, омонлик ила киринглар, (дейилур).
Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолларида ўлтирурлар.
____________________
(Инсон қанчалик моддий роҳат-фароғатга эришмасин, кўнглида бир оз ғашлик бўлса, унга ўша роҳат-фароғат татимайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ила жаннатга сазовор қилган тақводор бандаларининг дилларида ғашликлар, яъни ҳиқду ҳасад, кўра олмаслик каби баъзи бир иллатлар бўлса, чиқариб ташлайди.)

Уларни у жойда чарчоқ тутмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар.
Бандаларимга хабар бергил: «Албатта, Менинг Ўзим ғофуру роҳиймдирман».
Ва, албатта, азобим аламли азобдир.
Уларга Иброҳимнинг меҳмонлари хабарини бер.
Улар унинг ҳузурига кирганларида: «Салом», дедилар. У: «Албатта, биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди.
Улар: «Қўрқма, биз сенга ўта билимдон ўғилнинг хушхабарини берамиз», дедилар.
У: «Мени кексалик тутганида, хушхабар берасизларми? Ниманинг хушхабарини беряпсизлар, ўзи?» деди.
Улар: «Биз сенга ҳақ ила башорат бердик. Бас, сен ноумид бўлувчилардан бўлма», дедилар.
У: «Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббисининг раҳматидан ноумид бўлурлар», деди.
____________________
(Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш фақат бир тоифага — йўлдан адашган, гумроҳ тоифага хос. Аллоҳнинг раҳматидан юз ўгириб, залолат йўлига кириб кетган кимсагина ноумид бўлади, холос.)

У: «Эй элчилар, нима иш ила юборилдингиз?» деди.
____________________
(Яъни, менга жуда билимдон ўғил хушхабарини беришдан бошқа яна нима иш билан юборилдингиз, деди.)
____________________
(Яъни, менга жуда билимдон ўғил хушхабарини беришдан бошқа яна нима иш билан юборилдингиз, деди.)
Улар: «Биз жиноятчи қавмларга юборилдик.
Магар Лут аҳлига эмас. Албатта, биз уларнинг ҳаммасини қутқаргувчилармиз.
Фақат унинг хотинигина истиснодир. Унинг албатта қолувчилардан бўлишини тақдир қилдик», дедилар.
Элчилар Лут аҳлига келганларида...
У: «Албатта, сиз нотаниш қавмсиз», деди.
Улар: «Йўқ! Биз сенга улар шак қилаётган нарса ила келдик.
Сенга ҳақ ила келдик ва албатта, бизлар ростгўйлардурмиз.
Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар», дедилар.
Ва унга ушбу амрни ваҳий қилдик: «Албатта, анавиларнинг орқаси субҳ чоғи кесилажакдир».
Ва шаҳар аҳли севиниб, етиб келдилар.
____________________
(Лут алайҳиссалом қавми яшайдиган Садум шаҳрининг жинояткор аҳолиси, Лутнинг уйига чиройли, ёш йигитлар келган эмиш, улар билан фоҳиша иш қиладиган бўлибмиз, деб севинган ҳолларида етиб келдилар.)

У: «Булар менинг меҳмонларим, ахир. Мени шарманда қилманглар», деди.
Ва: «Аллоҳдан қўрқинглар! Мени хор қилманглар», деди.
Улар: «Биз сени оламлардан қайтармаганмидик?!» дедилар.
____________________
(Лут алайҳиссалом уларни ўтакетган фаҳш иш бўлмиш баччабозликдан қайтарганлар, кимларнидир ҳимоя қилганлар ва жиноятчи қавм у кишига оламда ҳеч кимни ҳимоя қилмасликни айтиб таҳдид солган. Улар ҳозир Лут алайҳиссаломга ораларида аввал бўлиб ўтган ўша гап-сўзларни эслатмоқдалар.)

У: «Агар (бу ишни) қилувчи бўлсангиз, анаву қизларим бор», деди.
Сенинг умринг ила қасамки, албатта, улар ўз сархушликларида тентирамоқдалар.
Бас, уларни қуёш чиқиш пайтида даҳшатли қичқириқ тутди.
Бас, Биз бу(шаҳар)нинг остини устин қилдик ва улар устига лойи қотган тошлар ёғдирдик.
Албатта, бунда фаросатли кишилар учун оят-белгилар бордир.
Албатта, у (шаҳар) боқий йўл устидадир.
____________________
(Яъни, Лут алайҳиссалом қавми ҳалокатга учраган шаҳарнинг вайроналари ҳозиргача боқий йўл устидадир. У орқали одамлар Ҳижоз билан Шом ўртасида қатнайдилар. Жумладан, Макка аҳли ҳам Шомга борганларида ва у ердан қайтганларида, шу йўлдан юрадилар.)

Албатта, бунда мўминлар учун ибрат бордир.
Албатта, бир-бирига киришиб кетган дарахтзор эгалари золимлардан бўлганлар.
Бас, Биз улардан интиқом олдик. Албатта, уларнинг икковлари ҳам очиқ йўл устидадир.
Батаҳқиқ, Ҳижр эгалари Пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.
Ва уларга оятларимизни бердик. Бас, юз ўгирувчи бўлдилар.
Улар тоғдан ўйиб уй ясаб, омонликда юрар эдилар.
Бас, субҳидам чоғида уларни қаттиқ қичқириқ тутди.
Қилган касблари уларга бирон фойда бермади.
Биз осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни ҳақ ила яратдик. Албатта, қиёмат келгувчидир. Бас, сен гўзал шаклда юз ўгир.
Албатта, Роббинг яратгувчи ва билгувчи Зотдир.
Ва, батаҳқиқ, сенга етти такрорланувчини ва Улуғ Қуръонни бердик.
____________________
(Оятдаги «етти такрорланувчи»дан мурод Фотиҳа сурасидир. Чунки бу сураи карима етти оятдан иборат бўлиб, жуда кўп такрорланади. Намознинг ҳар ракаатида қайта-қайта ўқилади.)
____________________
(Оятдаги «етти такрорланувчи»дан мурод Фотиҳа сурасидир. Чунки бу сураи карима етти оятдан иборат бўлиб, жуда кўп такрорланади. Намознинг ҳар ракаатида қайта-қайта ўқилади.)
Биз улардан баъзи гуруҳларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавас-ла) назар солма! Улар учун хафа ҳам бўлма! Мўминларга қанотингни пастлат!
Ва: «Албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман», деб айт.
Худди тақсимловчиларга туширганимизга ўхшаш.
____________________
(Аҳли китоб; яҳудий ва насоролар ўзларига келган илоҳий китобларни тақсимлаб, бир қисмига иймон келтириб, бир қисмига иймон келтирмаган эдилар. Ана ўшаларга китоб туширганимизга ўхшаб сенга ҳам китоб туширдик.)

Қуръонни парча-парча қилганларга.
____________________
(«Қуръонни парча-парча қилган тақсимловчилар» деганда аҳли китоб яҳудий ва насоролар назарда тутилгандир. Улар ўзларига келган илоҳий китобларни тақсимлаб, бир қисмига иймон келтириб, бир қисмига иймон келтирмаган эдилар. Энди Қуръонни ҳам парча-парча қилиб, ўз фикрларига мос келганини олиб, тўғри келмаганини тарк этмоқчи бўлмоқдалар.)

Бас, Роббинг ила қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасидан сўрармиз.
Қилиб юрган ишлари ҳақида.
Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир.
____________________
(Ушбу оят нозил бўлгунга қадар Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом одамларни динга сирли-яширин равишда даъват этар эдилар. Бу оятдаги «юзага чиқар» деган амрга мувофиқ ошкора даъватни бошладилар. Мушрикларнинг гап-сўзларига эътибор бермай қўйдилар.)

Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз.
Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ (шерик) қилурлар. Бас, тезда билурлар.
Албатта, Биз уларнинг айтаётганларидан сенинг дилинг сиқилишини яхши билурмиз.
Бас, Роббинг ҳамди ила тасбиҳ айт ва сажда қилгувчилардан бўл.
Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил.