ترجمة معاني سورة البروج باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.
Ва ваъда қилинган кун билан қасам.
Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.
«Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
У ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.
У(кофир)лар ўша(чуқур)лар атрофида ўтирибдирлар.
Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари гувоҳдирлар.
Ва (улар) мўминлардан Азийз, Ҳамийд Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.
У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.
Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир.
Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатли, қаттиқдир.
Албатта, У Ўзи бошлайдир ва қайтарадир.
____________________
(Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар.)
Ва У мағфират қилувчи, барчага яхшиликни раво кўрувчи Зотдир.
У, Арш эгаси ҳамда қадри улуғ Зотдир.
У нимани хоҳласа, қила олувчи Зотдир.
Сенга аскарларнинг хабари келдими?
Фиръавн ва Самуднинг.
Балки, кофирлар ёлғонга чиқаришадир?
Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
Йўқ!!! У Қуръони Мажийддур.
У Лавҳул Маҳфуздадир.
____________________
(Лавҳул-Маҳфуз Аллоҳнинг ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.)