ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ لَمۡ يَكُ مُغَيِّرࣰا نِّعۡمَةً أَنۡعَمَهَا عَلَىٰ قَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡ وَأَنَّ ٱللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمࣱ ٥٣
Al-Anfal 8:53
سورة الأنفال
Medinan
Verse: 53/75
Page 184
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
53. Бунга (яъни, уларнинг азобга гирифтор бўлишларига) сабаб — Аллоҳ бир қавмга инъом қилган неъматини то улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи эмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи, билгувчи эканлигидир.
И з о ҳ. Бу оятда Макка мушриклари ўзларига инъом қилинган неъмат — Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг қадрига етмасдан, у зотга қаршилик қилганлари сабабли, шундай азобга гирифтор бўлдилар, дейилмоқчи. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Бундай бўлиши Аллоҳ бир қавмга берган неъматини, токи, улар ўзларини ўзгартирмагунларича, ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зот бўлганидандир. -
Uzbek - Uzbek translation
Бундай бўлиши Аллоҳ бир қавмга берган неъматини токи улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зот бўлганидандир.
Al-Anfal 8:53
Loading the recitation…
0:00