يَٰعِبَادِيَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّ أَرۡضِي وَٰسِعَةࣱ فَإِيَّٰيَ فَٱعۡبُدُونِ ٥٦
Al-'Ankabut 29:56
سورة العنكبوت
Meccan
Verse: 56/69
Page 403
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
56. Эй иймон келтирган бандаларим, шак-шубҳа йўқки, Менинг ерим кенг, каттадир. Бас, сизлар Менгагина ибодат қилингиз!
И з о ҳ. Ушбу ояти карима Маккадаги мушрикларнинг зулму-фитналари сабабли тоат-ибодатларини бемалол қила олмай қолган мусулмонлар ҳақида нозил қилингандир. Аллоҳ таоло оят орқали уларга Ўзининг замини кенг эканлиги, бинобарин агар бу ерда уларнинг иймон-эътиқодларига дахл қилинса, ўзга ерларга ҳижрат қилиб, ўша жойларда ёлғиз Ўзига ибодат қилишлари лозимлигини уқтиради. Худди шу хусусдаги Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг бир ҳадиси мубораклари ҳам барча мўмин-мусулмонлар учун ибратли эслатмадир: «Ким ўз дини(ни сақлаб қолиш) учун бир ердан бошқа ерга кетар экан, албатта у жаннатга ҳақдор бўлибдир». -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Эй, иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар.
(Сиз Менинг бандамсиз, ер Менинг ерим. Кофирлар бирор жойда иймонингиз учун, дину диёнатингиз учун сизга тинчлик бермаётган бўлса, қийноқ-қистовга олаётган бўлса, Менинг ерим кенг, бошқа томонида яшаб, истиқомат қилишингиз мумкин.) -
Uzbek - Uzbek translation
Эй иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар. (Сиз Менинг бандамсиз, ер Менинг ерим. Кофирлар бирор жойда иймонингиз учун, дину диёнатингиз учун сизга тинчлик бермаётган бўлса, қийноқ-қистовга олаётган бўлса, Менинг ерим кенг, бошқа томонида яшаб, истиқомат қилишингиз мумкин.)
Al-'Ankabut 29:56
Loading the recitation…
0:00