ترجمة سورة التكاثر

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
ترجمة معاني سورة التكاثر باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق .
من تأليف: محمد صادق محمد .

«Кимники кўп» сизни машғул қилди.
То қабрларни зиёрат қилгунингизча.
Йўқ! Сизлар тезда биласиз.
Яна йўқ! Сизлар тезда биласиз.
Йўқ! Агар Сиз аниқ илм ила билганингизда эди.
Албатта, жаҳаннамни кўрасиз.
Ва яна, албатта, уни ишонч кўзи билан кўрасиз.
Сўнгра, ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласиз.
____________________
(Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми — сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз.)
Icon