وَقَالُواْ لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡهِ مَلَكࣱۖ وَلَوۡ أَنزَلۡنَا مَلَكࣰا لَّقُضِيَ ٱلۡأَمۡرُ ثُمَّ لَا يُنظَرُونَ ٨
Al-An'am 6:8
سورة الأنعام
Meccan
Verse: 8/165
Page 128
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
8. Унга (яъни, Муҳаммадга пайғамбарлигини тасдиқ этадиган) бирон фаришта тушса эди, дедилар. Агар фаришта туширсак, иш тугатилган бўлур эди. Сўнгра уларга қараб турилмас — муҳлат берилмас.
И з о ҳ. Буни шундай тушунмоқ лозим: агар осмондан улар талаб этган фаришта тушса-ю, шундан кейин ҳам иймон келтирмай куфрларида оёқ тираб туриб олсалар, иш тугатилган, яъни ҳеч қандай муҳлат берилмай, улар дарҳол ҳалок қилинган бўлур эдилар. Айрим ишонмайдиган кимсалар: «Агар пайғамбар бизга ўхшаган одам экан, фаришта бўлганида унга иймон келтирардик, деганларида, уларга жавобан қуйидаги оят нозил бўлди. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Улар: «Агар унга фаришта туширилса эди», дедилар. Агар фаришта туширсак, иш битди ҳисоб. Сўнгра уларга қараб турилмас. -
Uzbek - Uzbek translation
Улар: «Агар унга фаришта туширилса эди», дедилар. Агар фаришта туширсак, иш битди ҳисоб. Сўнгра уларга қараб турилмас.
Al-An'am 6:8
Loading the recitation…
0:00