قُلۡنَا يَٰنَارُ كُونِي بَرۡدࣰا وَسَلَٰمًا عَلَىٰٓ إِبۡرَٰهِيمَ ٦٩
Al-Anbiya' 21:69
سورة الأنبياء
Meccan
Verse: 69/112
Page 327
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
69. Биз айтдик: «Эй олов, сен Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл!»
И з о ҳ. Муфассирлар айтишларича, Иброҳим алайҳиссалом манжаниқдан отилган лаҳзада унинг ёнига фаришта Жаброил келиб: «Менга бирон ҳожат-тилагинг борми?», деб сўраган эканлар, Иброҳим: «Сенга (яъни, ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирон кимсага) эҳтиёжим йўқ», деб жавоб берибдилар. «Парвардигорга-чи?», сўрабди Жаброил, «Парвардигорим ўзи аҳволимдан огоҳдир», дебдилар Иброҳим. Шунда Аллоҳ таоло оловга юқорида зикр қилинган фармонини юбориб, унинг ёруғи қолиб, иссиғи йўқолибди. Иброҳим алайҳиссаломнинг эса боғланган арқони ёниб битибди-ю, у кишининг ўзига озор етмабди. Қиссадан ҳисса шуки, кимда-ким Иброҳим пайғамбар каби ёлғиз Аллоҳ таолога бандалик қилиб, У зотдан ўзга бирон кимсадан мадад-ёрдам тиламаса, Аллоҳ уни ўтда куйдирмас, сувда чўктирмас. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Биз: «Эй олов, сен Иброҳимга салқин ва саломатлик бўл!» – дедик. -
Uzbek - Uzbek translation
Биз: «Эй олов, сен Иброҳимга салқин ва саломатлик бўл!» дедик.
Al-Anbiya' 21:69
Loading the recitation…
0:00