Al-A'raf 7:139

سورة الأعراف

Meccan Verse: 139/206 Page 167

إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ مُتَبَّرࣱ مَّا هُمۡ فِيهِ وَبَٰطِلࣱ مَّا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ١٣٩

  1. Muhammad Sadiq

    الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

    Ахир, анавилар ичида турган нарса ҳалокатдир ва қилаётган ишлари ботилдир», – деди.
    (Аслида, уларни Фиръавн ва унинг аҳлининг узоқ муддатли эзишидан, хўрлашидан халос этган Аллоҳга шукр айлаб, ёлғиз Унгагина ибодат қилишлари керак эди. Аслида, уларни даҳшатли азоб-уқубатлардан Аллоҳнинг амри ва ёрдами ила фидокорлик қилиб қутқазиб олиб чиққан пайғамбарлари Мусо алайҳиссаломнинг маслаҳатисиз ҳеч бир иш қилмасликлари лозим эди. Лекин улар бир золим бутпараст қавмни йўл-йўлакай кўриб қолиб, уларга ҳавас қиляптилар.)

Read the whole surah Compare translations Arabic tafsir