أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ ٱشۡتَرَوُاْ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا بِٱلۡأٓخِرَةِۖ فَلَا يُخَفَّفُ عَنۡهُمُ ٱلۡعَذَابُ وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ ٨٦
Al-Baqarah 2:86
سورة البقرة
Medinan
Verse: 86/286
Page 13
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
86. Ана ўшалар Охират ўрнига дунё ҳаётини сотиб олган кимсалардир. Бас, азоблари енгиллатилмайди ва уларга ёрдам ҳам берилмайди.
И з о ҳ. Яҳудий қабилаларидан Бану Қурайза Авс номли араб қабиласи билан, Бану Назр деган яҳудий қабиласи эса Авснинг душмани бўлган Ҳазраж деб аталадиган араб қабиласи билан иттифоқдош эди. Қачон Авс билан Ҳазраж ўртасида уруш бўлса, яҳудийлар ҳам иттифоқдошлари билан бирга урушга чиқиб, ўз диндошларининг қонини тўкиб, мол-мулкларини талашар эди. Ҳолбуки, диндошлар бир-бири билан урушиб, қон тўкишлари Тавротда ҳаром қилингандир. Энди, уруш тўхтаганидан кейин эса бир қабилага иттифоқдош бўлган яҳудийлар иккинчи қабилага иттифоқдош бўлган яҳудийлардан асир тушганлар бўлса товон тўлаб қутқариб ҳам олардилар. Шунинг учун юқоридаги оятда: «Ё китобнинг (Тавротнинг) бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми?», дейилди. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Ана ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. -
Uzbek - Uzbek translation
Ана ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
Al-Baqarah 2:86
Loading the recitation…
0:00