هَلۡ أَتَىٰ عَلَى ٱلۡإِنسَٰنِ حِينࣱ مِّنَ ٱلدَّهۡرِ لَمۡ يَكُن شَيۡـࣰٔا مَّذۡكُورًا ١
Al-Insan 76:1
سورة الإنسان
Medinan
Verse: 1/31
Page 578
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
1. Аниқки, инсоннинг устига замондан у тилга олгулик бир нарса бўлмаган вақт-муддат ҳам келгандир.
И з о ҳ. Ушбу ояти каримани муфассирлар икки хил тафсир қилганлар. Биринчи тафсир: Аллоҳ таоло Ер юзидаги барча мавжудотни ва ундаги ҳаёт кечиришга қулай мувофиқ иқлимни Инсон учун яратгандир. Лекин Аллоҳ мана шу оламни яратганидан то Одам алайҳиссаломни яратиб, унга жон ато этгунича орадан ўтган узун бир муддатда инсон исмли, Яратганнинг Ер юзидаги халифаси бўлгувчи жонзот дунёга келиши зикр қилинмаган — тилга олинмаган эди. Иккинчи тафсир: Одамзот она қорнида пайдо бўлганидан тортиб, то инсон шаклига кириб, унга жон ато этилгунича ўтадиган муддатда уни аввал нутфа, сўнг лахта қон, кейин бир парча гўшт деб номланади-ю, аммо уни ҳали инсон дейилмайди. Аниқки, ҳар бир инсон то онадан таваллуд топгунича мана шу савдоларни ўз бошидан ўтказгандир. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Дарҳақиқат, инсонга у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими? -
Uzbek - Uzbek translation
Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими?
Al-Insan 76:1
Loading the recitation…
0:00