إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبۡرَةࣰ لِّمَن يَخۡشَىٰٓ ٢٦
An-Nazi'at 79:26
سورة النازعات
Meccan
Verse: 26/46
Page 584
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
26. Албатта бу (қисса)да (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир.
И з о ҳ. Юқоридаги оятларда Мусо алайҳиссалом қилган даъватни қабул қилмасдан, унга қарши фитна-фасод тарқатиб юргани сабабли дунё ва Охират азобига гирифтор қилинган Фиръавн қиссаси зикр қилингач, бу қиссадан фақат Аллоҳдан қўрқадиган кишиларгина ибрат ва панд-насиҳат олишлари таъкидланди. Бинобарин, Яратгандан қўрқмайдиган эътиқодсиз кимсаларга ҳеч қандай мўъжиза ёки ваъз-насиҳат кор қилмаслиги аниқ экан. Энди қуйида Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида барча халойиқни қайта тирилтириб, уларни ҳаёти-дунёда қилиб ўтган амалларига яраша жазолашига шак келтиргувчи кимсаларга хитоб қилинади. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Албатта, бунда У зотдан қўрққанлар учун ибрат бордир. -
Uzbek - Uzbek translation
Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
An-Nazi'at 79:26
Loading the recitation…
0:00