وَلَا عَلَى ٱلَّذِينَ إِذَا مَآ أَتَوۡكَ لِتَحۡمِلَهُمۡ قُلۡتَ لَآ أَجِدُ مَآ أَحۡمِلُكُمۡ عَلَيۡهِ تَوَلَّواْ وَّأَعۡيُنُهُمۡ تَفِيضُ مِنَ ٱلدَّمۡعِ حَزَنًا أَلَّا يَجِدُواْ مَا يُنفِقُونَ ٩٢
At-Taubah 9:92
سورة التوبة
Medinan
Verse: 92/129
Page 201
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
92. Яна сизга (жангга миниб бориш учун) от-улов сўраб келган вақтларида, уларга: «Сизларни миндириб юборадиган улов йўқ-ку», деганингизда (жиҳод учун) ишлатиладиган бирон нарса топа олмаганлари учун ғамгин бўлишиб, кўзларидан ёш тўкиб, қайтиб кетган кишиларни ҳам айблашга ҳеч қандай йўл йўқдир.
И з о ҳ. Дарҳақиқат, ансорийлардан (яъни мадиналик саҳобалардан) олти-етти киши келиб Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан жиҳодга бориш учун от-улов сўрашганида, у киши уларга берадиган от-улов йўқлигини айтиб узр сўраганлар. Шунда улар жиҳодга чиқишга ожизлик қилганларига хафа бўлишиб, йиғлаб қайтиб кетганлар. Юқоридаги оят уларнинг узрли кишилар экани, бинобарин, жиҳодга чиқа олмаганлари учун гуноҳкор бўлмасликларини баён қилди. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Яна, сенга улов беришинг учун келганларида: «Сизларни миндиргани нарса топа олмаяпман», деганингда ғамгин бўлиб, кўзларидан ёшлари тўкилиб, орқага қайтиб кетганларга ҳам, сарф-харажат қиладиган нарса топа олмаганлари учун гуноҳ йўқ.
(Бу тоифадагилар ўзлари соғ-саломат, бақувват, урушга ярайдилар. Рағбатлари ҳам бор. Урушга бориш учун жўнаб йўлга ҳам чиққанлар. Аммо Табук узоқ жой бўлгани учун миниб оладиган улов керак. Уларнинг эса, уловлари йўқ. Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломнинг олдиларига улов сўраб келишган.) -
Uzbek - Uzbek translation
Яна сенга улов беришинг учун келганларида: «Сизларни миндиргани нарса топа олмаяпман», деганингда ғамгин бўлиб, кўзларидан ёшлари тўкилиб, орқага қайтиб кетганларга ҳам, сарф-харажат қиладиган нарса топа олмаганлари учун гуноҳ йўқ. (Бу тоифадагилар ўзлари соғ-саломат, бақувват, урушга ярайдилар. Рағбатлари ҳам бор. Урушга бориш учун жўнаб йўлга ҳам чиққанлар. Аммо Табук узоқ жой бўлгани учун миниб оладиган улов керак. Уларнинг эса, уловлари йўқ. Шунинг учун Расулуллоҳнинг (с. а. в.) олдиларига улов сўраб келишган.)
At-Taubah 9:92
Loading the recitation…
0:00