وَٱلَّذِي جَآءَ بِٱلصِّدۡقِ وَصَدَّقَ بِهِۦٓ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُتَّقُونَ ٣٣
Az-Zumar 39:33
سورة الزمر
Meccan
Verse: 33/75
Page 462
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
33. Рост Қуръонни келтирган зот (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) ва уни тасдиқ этган (мўминлар) — ана ўшалар тақводор зотлардир. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса, ана ўшалар тақводорлардир.
(Яъни, Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва ўша содиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир. Қуръони Каримни келтирган Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом ҳамда бошқа барча пайғамбарлар алайҳиссалом ва барча мўмин бандалар шу сирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, унинг айтганини қилган, қайтарганидан қайтган бандалардир.) -
Uzbek - Uzbek translation
Содиқ (сўз)ни келтирган ва уни тасдиқ қилган эса, ана ўшалар тақводорлардир. (Яъни, Аллоҳнинг содиқ сўзини бандаларга етказган ва ўша содиқ сўзни тасдиқлаганлар тақводорлардир. Қуръони Каримни келтирган Муҳаммад (с. а. в.) ҳамда бошқа барча Пайғамбарлар алайҳиссалом ва барча мўмин бандалар шу сирага кирадилар. Улар Аллоҳ таолога тақво этган, унинг айтганини қилган, қайтарганидан қайтган бандалардир.)
Az-Zumar 39:33
Loading the recitation…
0:00