وَقَالَ ٱلۡمَلِكُ ٱئۡتُونِي بِهِۦۖ فَلَمَّا جَآءَهُ ٱلرَّسُولُ قَالَ ٱرۡجِعۡ إِلَىٰ رَبِّكَ فَسۡـَٔلۡهُ مَا بَالُ ٱلنِّسۡوَةِ ٱلَّٰتِي قَطَّعۡنَ أَيۡدِيَهُنَّۚ إِنَّ رَبِّي بِكَيۡدِهِنَّ عَلِيمࣱ ٥٠
Yusuf 12:50
سورة يوسف
Meccan
Verse: 50/111
Page 241
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
50. (Соқий подшоҳнинг ҳузурига қайтиб, унинг кўрган тушини Юсуф қандай таъбир қилганини айтгач), подшоҳ деди: «Уни менинг олдимга келтирингиз!» Қачонки (Юсуфнинг олдига) шоҳ элчиси келгач, у: «Хожангнинг ёнига қайтиб бориб, (аввал) ундан ўз қўлларини кесган аёллар нима бўлганини сўра. Албатта, Парвардигорим уларнинг макрларини билгувчидир», деди.
И з о ҳ. Бу оятлар замирида Юсуфнинг нақадар покиза қалбли инсон эканлигини кўрсатиб турган уч нуқта бордир. Биринчидан, подшоҳ тушининг таъбири ҳақида сўралганда: «Агар мени бу зиндондан озод қилса, айтаман», демай, батафсил таъбир қилиб бериши; иккинчидан, подшоҳ уни озод қилишга амр қилганида ҳам, у зиндонни дарҳол тарк этмасдан, ўзининг бегуноҳлигини исботлаб беришларини талаб қилиши; учинчидан, ўзининг бегуноҳлигини исботлашда ҳам ўзи туз ичган ернинг ҳурматини сақлаб, «Бориб мени шундай азобга дучор қилган Зулайҳо нима бўлганини билиб келгин», демай, «Қўлларини кесган аёллар нима бўлганини сўраб кел», дейишидир. Бу нуқталарда ақл эгалари учун ибрат бордир. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Подшоҳ: «Уни менга келтиринглар», – деди. Унга элчи келган пайтда: «Хўжанг ҳузурига қайтиб бор ва ундан қўлларини кесган хотинларнинг ҳоли нима бўлганини сўра, албатта, Роббим уларнинг макрини билгувчидир», – деди. -
Uzbek - Uzbek translation
Подшоҳ: «Уни менга келтиринглар», деди. Унга элчи келган пайтда: «Хўжанг ҳузурига қайтиб бор ва ундан қўлларини кесган хотинларнинг ҳоли нима бўлганини сўра, албатта, Роббим уларнинг макрини билгувчидир», деди.
Yusuf 12:50
Loading the recitation…
0:00