ترجمة معاني سورة نوح باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
علاء الدين منصور
آية رقم 1
1. Дарҳақиқат, Биз Нуҳни: «Қавмингни уларга аламли азоб келиб қолишидан илгари огоҳлантиргин», деб ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик.
آية رقم 2
ﮇﮈﮉﮊﮋﮌ
ﮍ
2. У деди: «Эй қавмим, албатта мен сизларга (юборилган) очиқ огоҳлантиргувчидирман.
آية رقم 3
ﮎﮏﮐﮑﮒ
ﮓ
3. Аллоҳга ибодат қилинглар ва У зотдан қўрқинглар ҳамда менга итоат этинглар.
آية رقم 4
4. (Шунда Аллоҳ) сизларни гуноҳларингиздан мағфират қилур ва сизларни белгиланган муддатгача (яъни, ажалларингиз битгунича тирик) қолдирур. Агар билгувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг (ўлим учун белгилаб қўйган) муддати келган вақтида асло ортга сурилмас.
آية رقم 5
5. (Нуҳнинг бу даъватлари уларга кор қилмагач), у деди: «Парвардигорим, албатта мен қавмимни кеча-ю кундуз (иймон-эътиқодга) даъват этдим.
آية رقم 6
ﮱﯓﯔﯕﯖ
ﯗ
6. (Аммо) менинг даъватим уларга фақат (иймондан) қочишни зиёда қилди, холос.
آية رقم 7
7. Дарвоқеъ, ҳар қачон мен уларни Сенинг мағфиратингга (сабаб бўладиган дин йўлига) даъват қилсам, улар (менинг сўзларимни эшитмаслик учун) бармоқларини қулоқларига тиқиб, (мени кўрмаслик учун юзу кўзларига) кийимларини ўраб-чирмаб олдилар ва (ўз куфрларида) оёқ тираб турдилар ҳамда (менга итоат этишдан бош тортиб) кибр-ҳаво қилдилар.
И з о ҳ. Муҳтарам ўқувчи эътибор берган бўлса, Нуҳ пайғамбарнинг қавмлари орасидаги кофир кимсалар Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом замонларидаги ва ундан кейинги даврлардаги кофирларга ўхшаб Аллоҳнинг динидан юз ўгириб, терс қараб кетмайдилар, балки улар худди ёш болаларга ўхшаб бармоқларини қулоқларига тиқиб, юзу кўзларини рўмоллар билан ўраб олишиб, Ҳақ йўлидан қайсарлик билан бош тортадилар. Бунга сабаб, Қуръони Карим бизларга ушбу сурада неча ўнг минг йиллар илгари ўтган, иккинчи Одам Ато ҳисобланмиш Нуҳ алайҳиссалом замонларидан, яъни башариятнинг айни гўдаклик палласидан ҳикоя қилмоқда. Қуръоннинг бу ажиб услуби, яъни, ҳар бир давр ҳақида айни ўша даврнинг руҳи — тили билан сўзлаши — тасвирлаши ҳам унинг илоҳий мўъжиза эканлигига яна бир далолатдир. Зеро, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломдек хат-саводи бўлмаган бир киши ўзининг инсоний онг — шуури билан узоқ ўтмиш қаърига сингиб кетган қавм-қабилаларнинг ҳар бирини «ўз тили» билан сўзлата олиши мумкин бўлмаган бир ишдирки, бунга фақат барча замонларда ҳаёт ва барча нарсадан огоҳ бўлган азалий ва абадий Зот — Аллоҳ таологина қодирдир.
آية رقم 8
ﯧﯨﯩﯪ
ﯫ
8. Сўнгра, мен уларни ошкора (яъни, одамлар тўпланган жойларда баланд овозда) даъват этдим.
آية رقم 9
9. Сўнгра мен уларга (ўз даъватимни) очиқ эълон ҳам қилдим, пинҳона сир қилиб ҳам айтдим.
آية رقم 10
ﯴﯵﯶﯷﯸﯹ
ﯺ
10. Мен дедимки: «Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган Зотдир.
آية رقم 11
ﭑﭒﭓﭔ
ﭕ
11. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур.
آية رقم 12
12. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур.
آية رقم 13
ﭠﭡﭢﭣﭤﭥ
ﭦ
13. Нега сизлар Аллоҳни улуғлашни (яъни, Унга ибодат қилишни) ўйламайсизлар?!
آية رقم 14
ﭧﭨﭩ
ﭪ
14. Ҳолбуки, У зот сизларни босқичма-босқич яратди-ку!
И з о ҳ. Ушбу ва қуйидаги оятларда нима сабабдан бандалар Аллоҳ таолога ибодат қилишлари зарур эканлигига далиллар келтирилгандир. Аллоҳ таоло инсонларнинг диққат-эътиборларини аввало ўзларининг қандай яратилганларига қаратади. Дарҳақиқат, ҳар бир инсон она қорнида даставвал бир томчи сув бўлиб, сўнгра қуюқ қонга айланиб, кейин бир парча гўшт бўлиб, сўнгра унга жон ато этилиб ёруғ дунёга келиши ҳақида ўйлаган ҳар бир соғлом ақл ва тоза дил эгаси беихтиёр Яратганнинг қудратига-улуғлигига тасаннолар айтиб, У зотга сажда қилмай тура олмас. Энди қуйидаги оятларда Аллоҳ таолонинг қудрати нақадар чексиз-чегарасиз эканлигига очиқ далолат қилиб турган самовот ва ундаги сайёралар ҳақида сўз юритилади.
آية رقم 15
15. Аллоҳ етти осмонни қандай устма-уст қилиб яратганини;
آية رقم 16
16. Ва ойни улардаги нур-ёруғлик қилиб, қуёшни эса (нур сочгувчи) чироқ қилиб қўйганини кўрмадингларми?!
آية رقم 17
ﭼﭽﭾﭿﮀ
ﮁ
17. Аллоҳ сизларнинг (отангиз Одамни) Ердан ундириб-ўстирди (яъни, пайдо қилди).
آية رقم 18
ﮂﮃﮄﮅﮆ
ﮇ
18. Сўнгра (вафот қилганларингизда) У зот сизларни яна (ерга) қайтарур ва (Қиёмат қойим бўлганида) сизларни чиқариб олур!
آية رقم 19
ﮈﮉﮊﮋﮌ
ﮍ
19. Аллоҳ Ерни сизлар учун ёйиқ-текис қилиб қўйди.
آية رقم 20
ﮎﮏﮐﮑ
ﮒ
20. — Сизлар ундаги кенг йўлларда юришларингиз учун (ёйиқ-текис қилиб қўйди)».
آية رقم 21
21. Нуҳ айтди: «Парвардигорим, дарҳақиқат, улар менга итоатсизлик қилдилар ҳамда (топган) мол-дунёси ва бола-чақаси ўзига фақат зиённи (яъни, куфр ва туғённи) зиёда қилган кимсаларга (ўзларининг бой-бадавлат бошлиқларига) эргашиб кетдилар».
آية رقم 22
ﮡﮢﮣ
ﮤ
22. У (бошлиқлари Нуҳга қарши) жуда катта макр-ҳийлалар қилдилар.
آية رقم 23
23. Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар! Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!», дедилар.
И з о ҳ. Бу оятда зикр қилинган бешта ном Нуҳ пайғамбар замонларидаги кофирлар сиғинадиган бут санамларнинг номидир. Улар Нуҳ алайҳиссаломнинг даъватларига қулоқ солмай ўша бутларга сиғинганликлари учун ҳам тўфон балосига гирифтор қилиниб, ҳалок бўлганлар.
آية رقم 24
24. «Дарҳақиқат, улар (яъни, Нуҳ қавмининг бой-бадавлат бошлиқлари) кўп (кишилар)ни йўлдан оздирдилар. (Парвардигорим), бу золим кимсаларга фақат гумроҳликни зиёда қилгин», (деди Нуҳ).
آية رقم 25
25. Улар ўз хато-гуноҳлари сабабли ғарқ қилиниб, дўзахга киритилдилар. Бас, ўзлари учун Аллоҳдан ўзга ёрдам бергувчиларни топмадилар (яъни, сиғинган бут-санамлари уларни Аллоҳнинг азобидан қутқара олмадилар).
آية رقم 26
26. Нуҳ айтди: «Парвардигорим, Ер юзида кофирлардан бирон ҳовли-жой эгасини қолдирмагин.
آية رقم 27
27. Чунки Сен агар уларни (Ер юзида) қолдирсанг, улар бандаларингни йўлдан оздирурлар ва улар фақат кўрнамак, нопок (кимсалар)ни туғиб-кўпайтирурлар.
آية رقم 28
28. Парвардигорим, Ўзинг мени, ота-онамни, менинг уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират қилган, золим кимсаларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин»!
تقدم القراءة