سورة الطارق

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور

ترجمة معاني سورة الطارق باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور

علاء الدين منصور

الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور

علاء الدين منصور

آية رقم 1
1. Осмонга қасам, тунги йўлчига қасамки,
آية رقم 2
2. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз тунги йўлчи нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз.
آية رقم 3
3. (У) учар юлдуздир.
آية رقم 4
4. Ҳар бир жоннинг устида (унинг қилган барча амалларини) ёд олгувчи (фаришта) бордир.
آية رقم 5
5. Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин!
آية رقم 6
6. У отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!
آية رقم 7
7. (Эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан (отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!)
آية رقم 8
8. Шак-шубҳасиз, (Аллоҳ) уни қайта тирилтиришга қодирдир.
آية رقم 9
9. Сирлар фош қилинадиган (Қиёмат) Кунида (қайта тирилтиришга қодирдир).
آية رقم 10
10. Бас, (у Кунда инсон) учун (Аллоҳнинг азобини қайтаргувчи) бирон куч ҳам, бирон ёрдамчи ҳам бўлмас!
И з о ҳ. Демак ҳар бир инсон ўзини бир томчи сувдан яратишга қодир бўлган Аллоҳ уни Қиёмат Куни қайта тирилтиришга ҳам қодир эканини ўйлаб, куч-қувватининг борида имон-эътиқод ва яхши амал билан ўша Кунга ҳозирлик кўрсин. Мазкур оятларда Қиёмат ҳақида хабар берилгач, энди мана шу хабар келган Қуръони Карим қандай китоб экани баён қилинади.
آية رقم 11
11. Қайта-қайта тушгувчи (ёмғир) эгаси бўлмиш осмонга қасам;
آية رقم 12
12. (Ўша ёмғир сабабли) ёриб чиққувчи (дон-дун, ўт-ўлан) эгаси бўлмиш Ерга қасамки,
آية رقم 13
13. Шак-шубҳасиз, у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажратгувчи Сўздир.
آية رقم 14
14. У ҳазил (яъни, асоссиз, беҳуда сўз) эмасдир.
آية رقم 15
15. Албатта (кофирлар Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга қарши турли) ҳийла-найранг қилурлар.
آية رقم 16
16. Мен ҳам бир ҳийла қилурман (яъни, уларнинг ҳийла-найрангларига муносиб жазо берурман).
آية رقم 17
17. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга озгина вақт-муҳлат беринг (яъни, сиз бир оз шошмай туринг, майли улар бугун дину иймонга қарши қўлларидан келганини қилсинлар, эртага Қиёмат қойим бўлганида, албатта, қилмишларига яраша жазоларини олурлар)!
تقدم القراءة