وَيُعَلِّمُهُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَٱلتَّوۡرَىٰةَ وَٱلۡإِنجِيلَ ٤٨
Al-Imran 3:48
سورة آل عمران
Medinan
Verse: 48/200
Page 56
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
48. Ва унга (Ийсога) ёзиш ва ҳикмат илмини, Таврот ва Инжилни таълим беради.
И з о ҳ. Пайғамбарлар тарихидан шу нарса маълум бўладики, ҳар бир пайғамбар ўзининг замонида ривожланиб, тараққий этган соҳада замондошларидан устун ва пешқадам бўлади. Масалан, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом замонларида араб оламида адабиёт ниҳоят даражада ривожланган бўлиб, адиблар орасида тез-тез мусобақалар ўтказилиб турар ва ғолибларнинг асарларини Каъба деворларига осиб қўйишар эди. Кунлардан бир куни саҳобалардан бири Қуръондаги энг кичик сура бўлган «Кавсар» сураси ёзилган варақни ғолиб асарлар ёнига илиб қўяди. Шунда мўъжиза юз беради: бу сурани ўқиган шоирлар бир овоздан: «Бу башарнинг сўзи эмас!», деб гувоҳлик берадилар. Ийсо алайҳиссаломнинг даврида эса табобат илми шундай тараққий қилган эдики, дунёда биронта давосиз дард йўқ, деб ҳисобланар эди. Шунда Ийсо алайҳиссалом келдилару ҳеч бир табибнинг қўлидан келмайдиган ишни қилдилар — ўликни тирилтирдилар! Шунинг учун ҳам Қуръонда у зотнинг номларига ал-масиҳ — силовчи лақаби қўшилди. Яъни, у кишининг қўллари теккан — силаган ўликка жон кирар эди. Бундай мўъжизалар, табиийки, одамлар ўз пайғамбарларига иймон келтиришларига сабаб бўлар эди. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади.
(Аллоҳ Марямнинг бўлажак Масиҳ Ийсо ибн Марям деб номланган ўғлига ҳикмат, Таврот ва Инжилни ҳам ўргатиши хабар қилинмоқда.) -
Uzbek - Uzbek translation
Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатадир. (Аллоҳ Марямнинг бўлажак Масиҳ Ийсо ибн Марям деб номланган ўғлига ҳикмат, Таврот ва инжилни ҳам ўргатиши хабар қилинмоқда.)
Al-Imran 3:48
Loading the recitation…
0:00