وَإِنۡ عَزَمُواْ ٱلطَّلَٰقَ فَإِنَّ ٱللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمࣱ ٢٢٧
Al-Baqarah 2:227
سورة البقرة
Medinan
Verse: 227/286
Page 36
-
Alauddin Mansour
الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور
227. Ва агар талоқ қилишни қасд қилган бўлсалар, бас, албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.
И з о ҳ. Хотинларига яқинлашмасликка қасам ичган кишилар тўрт ой ичида уларга яқинлашишлари мумкин. Бу ҳолда никоҳ боқий ҳисобланиб, қасамларини бузганлари учун муайян каффорат (эваз, жарима) тўлайдилар. Агар шу муддат ичида хотинларига яқинлашмасалар, муддат тугагач никоҳ ўз-ўзидан бузилиб, талоқ тушади. -
Muhammad Sadiq
الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
Ва агар талоқни қасд қилсалар, бас, албатта, Аллоҳ эшитувчи, билувчи Зотдир.
(Ийлаа — эр кишининг ўз хотинига яқинлик қилмасликка қасам ичишидир. Жоҳилият даврида одамлар хотинидан аччиғи чиқса ёки уни жазоламоқчи бўлса, ийлаа қилиб, унга жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичиб қўяр экан. Шу билан бир-икки йил ёки ундан ҳам кўпроқ бепарво юраверар экан. Аёл бечора азобда қолар экан. Ийлаанинг узоқ вақти айнан тўрт ой бўлишининг ҳикмати шуки, аёл киши эрсиз шу муддатга сабр қила олади. Бундан ўтиб кетса, чидай олмаслик эҳтимоли бор.) -
Uzbek - Uzbek translation
Ва агар талоқни қасд қилсалар, бас, албатта, Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. (Ийлаа–эр кишининг ўз хотинига яқинлик қилмасликка қасам ичишидир. Жоҳилият даврида одамлар хотинидан аччиғи чиқса ёки уни жазоламоқчи бўлса, ийлаа қилиб, унга жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичиб қўяр экан. Шу билан бир-икки йил ёки ундан ҳам кўпроқ бепарво юраверар экан. Аёл бечора азобда қолар экан. Ийлаанинг узоқ вақти айнан тўрт ой бўлишининг ҳикмати шуки, аёл киши эрсиз шу муддатга сабр қила олади. Бундан ўтиб кетса, чидай олмаслик эҳтимоли бор.)
Al-Baqarah 2:227
Loading the recitation…
0:00