Al-Hujurat 49:14

سورة الحجرات

Medinan Verse: 14/18 Page 517

۞ قَالَتِ ٱلۡأَعۡرَابُ ءَامَنَّاۖ قُل لَّمۡ تُؤۡمِنُواْ وَلَٰكِن قُولُوٓاْ أَسۡلَمۡنَا وَلَمَّا يَدۡخُلِ ٱلۡإِيمَٰنُ فِي قُلُوبِكُمۡۖ وَإِن تُطِيعُواْ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ لَا يَلِتۡكُم مِّنۡ أَعۡمَٰلِكُمۡ شَيۡـًٔاۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورࣱ رَّحِيمٌ ١٤

  1. Alauddin Mansour

    الترجمة الأوزبكية - علاء الدين منصور

    14. Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар «Бўйинсундик», денглар, (чунки ҳали-ҳануз) иймон дилларингизга кирган эмасдир. Агар сизлар Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этсангизлар, У зот сизларга (қилган яхши) амалларингиздан (яъни, уларнинг савобидан) бирон нарсани камитмас. Албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир».
    И з о ҳ. Муфассирларнинг айтишларича, бу ва қуйидаги оятлар Бани Асад номли қабиладан бўлган бир гуруҳ аъробийлар ҳақида нозил бўлгандир. Улар қаҳатчилик йилида Мадинага тушиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга ўзларининг мўмин бўлганларини пеш қилиб, у зотдан мусулмонларга тегишли бўлган ўлжалардан уларга ҳам беришларини талаб қилишади. Лекин Қуръон уларнинг дилларига иймон кирмаганини, улар фақат ўлжага эга бўлиш учун зоҳирда Исломга кириб турганларини ошкор қилади ва агар улар сидқидилдан иймон келтириб, Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этсалар Аллоҳ таоло уларни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам кам қилмаслигини уқтиради.
  2. Muhammad Sadiq

    الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

    Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дейишди. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин, бўйинсундик, денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингиздан ҳеч нарса камаймас. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳимли Зотдир», деб айт.
    (Бир кун саҳро араблари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, иймон келтирдик, деб миннат қилишган. Аслида эса, улар янги мусулмонлар бўлиб, ҳали ҳақиқий иймон қалбларидан жой олган эмас эди. Аллоҳ таоло уларга ҳақиқий иймон ҳақида таълим беришни ирода қилиб, ушбу оятни туширди.)
  3. Uzbek - Uzbek translation


    Аъробийлар, иймон келтирдик, дедилар. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин бўйинсундик денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингиздан ҳеч нарса камимас. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли зотдир», деб айт. (Бир кун саҳро араблари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, иймон келтирдик, деб миннат қилишган. Аслида эса, улар янги мусулмонлар бўлиб, ҳали ҳақиқий иймон қалбларидан жой олган эмас эди. Аллоҳ таоло уларга ҳақиқий иймон ҳақида таълим беришни ирода қилиб, ушбу оятни туширди.)

Read the whole surah Arabic tafsir