ترجمة معاني سورة يس باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
محمد صادق محمد
آية رقم 1
ﭬ
ﭭ
Йаасийн.
آية رقم 2
ﭮﭯ
ﭰ
Қуръони Ҳаким ила қасам.
آية رقم 3
ﭱﭲﭳ
ﭴ
Албатта, сен Пайғамбарлардандирсан.
آية رقم 4
ﭵﭶﭷ
ﭸ
Сиротул мустақиймдасан.
آية رقم 5
ﭹﭺﭻ
ﭼ
Бу Азийзу Роҳиймнинг нозил қилганидир.
آية رقم 6
Ота-боболари огоҳлантирилмаган, ўзлари ҳам ғофил бўлган қавмларни огоҳлантиришинг учун.
آية رقم 7
Батаҳқиқ, уларнинг кўпларига (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Бас, улар иймон келтирмаслар.
آية رقم 8
Биз уларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Улар иякларигача етадир. Бас, улар кўзлари юмуқ, осмонга қараб ғўдайиб қолдилар.
(Ғофилликлари сабабли азоб сўзи ҳақ бўлган кофирларнинг ҳоли ҳам худди шундай, уларнинг иймонга келишига умид йўқ.)
آية رقم 9
Ва Биз уларнинг олдидан ҳам тўсиқ қилдик, орқаларидан ҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар.
(Бўйнига қўлини қўшиб, кишанланган, кўзи юмуқ ҳолда осмонга қаратиб, ғўдайтириб қўйилган одамнинг бирор нарсани кўрмаслиги учун олдидан ҳам, ортидан ҳам тўсиқ қўйилган. Камига, яна кўзига ҳам парда қўйилган. Шундай ҳолатдаги одамнинг бирор нарсани кўра олишига умид бўлмаганидек, ҳалиги кофирларнинг ҳам иймонга келишидан умид йўқ.)
آية رقم 10
Ва уларга бари бирдир — қўрқитсанг ҳам ва ёки қўрқитмасанг ҳам — иймонга келмаслар.
آية رقم 11
Сен эса, фақат Зикр(эслатма)га эргашган ва Роҳмандан ғойибона қўрққан кимсани огоҳлантирурсан. Бас, унга мағфират ва гўзал ажрнинг хушхабарини бер.
آية رقم 12
Албатта, Биз Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз. Очиқ-ойдин имомда(яъни номаи аъмолда) ҳар бир нарсанинг ҳисобини олиб қўйганмиз.
(Аллоҳ таоло ўлганлар, тирилишлари ва қилган амаллари учун жавоб беришларини, хабар бермоқда.)
آية رقم 13
Сен уларга Пайғамбарлар шаҳар аҳолисига келган пайтни мисол қилиб келтир.
(Бу шаҳар қайси шаҳар экани, қайси пайғамбарлар келгани ҳақида Қуръони Каримда ва саҳиҳ ҳадисларда очиқ-ойдин маълумотлар йўқ. Демак, бу оятни шу ҳолича қабул қилган маъқул.)
آية رقم 14
Ўшанда Биз уларга иккитани юборган эдик, улар икковларини ёлғончига чиқардилар. Бас, Биз учинчи билан қўлладик. Шунда: «Албатта, биз сизларга юборилган Пайғамбарлармиз», дедилар.
آية رقم 15
Улар: «Сиз бизга ўхшаган башардан бошқа нарса эмассиз. Роҳман ҳеч нарса нозил қилгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз, холос», дедилар.
آية رقم 16
ﭶﭷﭸﭹﭺﭻ
ﭼ
Улар: «Роббимиз билади. Албатта, биз сизларга юборилган Пайғамбарлармиз», дедилар.
آية رقم 17
ﭽﭾﭿﮀﮁ
ﮂ
Бизнинг зиммамизда очиқ-ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ.
آية رقم 18
Улар: «Биз сизлардан бадгумон бўлдик. Агар тўхтамасангиз, сизни албатта тошбўрон қилурмиз ва сизга биздан аламли азоб етадир», дедилар.
آية رقم 19
Улар: «Бадгумонлигингиз ўзингиз билан. Сизга эслатма берилганигами?! Йўқ! Сиз ўзингиз исрофчи қавмсиз», дедилар.
آية رقم 20
Шаҳар четидан бир киши шошилиб келиб: «Эй қавмим, юборилган Пайғамбарларга эргашинг!
آية رقم 21
Сиздан ажр-ҳақ сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлган шахсларга эргашинг!
(Бу пайғамбарлар даъватлари учун сиздан ажр-ҳақ сўрамайдилар. Шунинг ўзи ҳам уларнинг ҳақлигига далилдир. Агар даъват туфайли бирор нарсага эришмоқ ниятлари бўлганида, сиздан, албатта, ажр-ҳақ сўрар эдилар.)
آية رقم 22
Менга нима бўлибдики, ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин?! Унгагина қайтарилурсизлар.
آية رقم 23
Мен Уни қўйиб, бошқа илоҳлар тутайми?! Агар Роҳман менга бирор зарарни ирода қилса, уларнинг шафоати менга ҳеч фойда бермас ва улар мени қутқара олмаслар.
آية رقم 24
ﯪﯫﯬﯭﯮ
ﯯ
Албатта, у тақдирда мен очиқ-ойдин адашувда бўлурман.
آية رقم 25
ﯰﯱﯲﯳ
ﯴ
Албатта, мен Роббингизга иймон келтирдим. Бас, мени тинглангиз», деди.
(Эшитиб, билиб қўйинг, мен сизнинг ва ўзимнинг Роббим бўлмиш Аллоҳга иймон келтирдим!)
آية رقم 26
«Жаннатга кир», дейилди. У: «Кошки, қавмим билсалар эди.
آية رقم 27
Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди.
(Иймони ва ихлоси туфайли Аллоҳ таоло ўз фазли ва карами ила у бандани жаннатга ҳукм қилди. У банда жаннатга кириб, нозу неъматларни ва иззат-икромни кўриши билан қавмини эслади. «Кошки қавмим билсалар эди. Роббим мени мағфират этганини ва икром қилинганлардан қилганини», деди».)
آية رقم 28
Биз унинг қавмига ундан кейин осмондан бирор қўшин туширмадик ва туширувчи эмас ҳам эдик.
آية رقم 29
Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирдан улар сўниб қолдилар.
آية رقم 30
Бандаларга ҳасратлар бўлсин! Ҳар қачон уларга Пайғамбар келса, уни фақат истеҳзо қилар эдилар.
آية رقم 31
Ахир, улар ўзларидан олдинги қанча асрларни ҳалок этганимизни ва, албатта, ўшалар уларга қайтмасликларини кўрмайдиларми?!
آية رقم 32
ﮂﮃﮄﮅﮆﮇ
ﮈ
Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар.
آية رقم 33
Улар учун ўлик ер оят-(белги)дир. Биз уни тирилтирдик ва ундан дон чиқардик. Бас, ундан ерлар.
آية رقم 34
Ва унда хурмо ва узум боғлари яратдик ҳамда ичидан булоқларни чиқардик.
آية رقم 35
Унинг меваларидан ва ўз қўллари қилган нарсалардан ейишлари учун. Шукр қилмайдиларми?!
آية رقم 36
Ер ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан, барчасидан жуфтларни яратган Зот пок бўлди.
(Ўсимлик дунёсидан саналувчи барча мавжудотлар жуфт қилиб яратилгани илмга яқинда маълум бўлди. Ҳозирги замон илмининг бу кашфиёти Қуръони Каримнинг ҳақиқий илоҳий китоб эканини яна бир бор тасдиқлади.)
آية رقم 37
Улар учун кечаси ҳам оят (белги)дир. Биз уни кундуздан шилиб олурмиз. Бас, улар бирдан зулматда қолгувчилардир.
(Кечанинг кириш терини шилиб олишга ўхшатилмоқда. Тери аста-аста шилиб олинганидек, кундуз ҳам ундан ажратиб олинади.)
آية رقم 38
Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азийзу ўта билгувчи Зотнинг тақдир қилганидир.
(Оятда қуёшнинг ўз истиқрори учун ажратилган маконда ва замонда жараён этиши — ҳаракатланиши ҳақидагина гап кетмоқда.)
آية رقم 39
Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз.
(Ой ҳам, қуёш ҳам думалоқ шаклдаги самовий жисмдир. Инсоннинг кўзига қуёш доим бир хил суратда кўринади. Лекин ой бир ой давомида йигирма саккиз шаклга киради. Аввал кичик ҳилол бўлиб кўринади. Кундан-кунга катталашиб, тўлин баркашга айланади. Кейин яна аста-секин ҳилол ҳолига қайтади. Чунки Аллоҳ таоло ой учун йигирма саккиз манзилни бичиб қўйган. Ҳар куни ҳар хил манзилдан чиқади, ҳар куни ҳар хил ҳажмда кўринади.)
آية رقم 40
На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар.
(Ҳеч қачон қуёш ойга етиб олиб, бемаҳалда бош кўтариб қолиши мумкин эмас. Улардан ҳар бири Аллоҳ белгилаган вақтдагина чиқади. Бу, низом ҳатто дақиқаларигача аниқдир. Ундан кеч ҳам қолмайди, илгари ҳам кетмайди. Бу жараён дунё бунёд бўлганидан буён давом этиб келмоқда. Бирон марта бирон дақиқага ўзгарган эмас. Ушбу жараённи тақдир қилган Зот ўликларни қайта тирилтиришга қодир эмасми?!)
آية رقم 41
Улар учун Биз уларнинг наслларини тўла кемада кўтарганимиз ҳам бир оят(белги)дир.
آية رقم 42
ﭚﭛﭜﭝﭞﭟ
ﭠ
Ва Биз улар учун унга ўхшаш минадиган нарсаларни халқ қилдик.
آية رقم 43
Агар хоҳласак, уларни ғарқ этурмиз. Бас, уларнинг ёрдамчиси бўлмас ва улар қутқазилмаслар ҳам.
آية رقم 44
ﭫﭬﭭﭮﭯﭰ
ﭱ
Магар Биздан бир раҳмат ва маълум муддатгача баҳраманд бўлиш бўлсагина (омон қолурлар).
(Фақат Аллоҳнинг Ўзи раҳмат назарини солиб, қутқариб қолиши мумкин. Ёки маълум муддатгача дунёнинг матоҳидан баҳраманд қилиш учун омон қолдириши мумкин. Бўлмаса, ҳеч ким эсон қолмас. Бунинг мисоли ҳаётда тез-тез такрорланиб ҳам туради.)
آية رقم 45
Уларга: «Олдингиздаги нарсадан ва ортингиздаги нарсадан қўрқинг. Шояд, раҳим қилинсангиз», дейилганда...
آية رقم 46
Ва уларга Роббилари оятларидан бир оят келганда, фақат ундан юз ўгиргувчи бўлурлар.
آية رقم 47
Уларга: «Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан инфоқ қилинглар», дейилганида, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Аллоҳ хоҳласа, Ўзи таом берадиган кимсани биз таомлантирамизми?! Сиз очиқ-ойдин залолатдан бошқа нарсада эмассиз», дерлар.
(Сиз Аллоҳ ҳаммага ризқ беради, деган залолатли эътиқоддасизлар, мана, биздан баъзи бир одамларга таом беришимизни сўраб туришингиз бунинг далили, демоқчилар. Аслида эса, уларнинг тасаввурлари, гаплари айни залолатдир. Ҳеч қачон, ҳеч қандай инсон ўзига ҳам, бошқага ҳам ризқ топиб бера олмайди. Аллоҳ таоло бировнинг ризқини кенг, бировнинг ризқини тор қилиб қўяди. Ҳаммаси бандаларни синаш учундир. Ҳаммага ризқ берувчи, боқувчи Аллоҳ таолонинг ягона Ўзидир. Мен бировга ризқ беряпман, таомлантиряпман, боқяпман, деган одам кофир бўлади, очиқ-ойдин залолатга кетади.)
آية رقم 48
Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» дерлар.
آية رقم 49
Улар талашиб-тортишиб турганларида ўзларини бирдан оладиган биргина қичқириқдан бошқа нарсани кутаётганлари йўқ.
آية رقم 50
Улар на васият қилишга қодир бўларлар ва на ўз аҳлларига қайтарлар.
آية رقم 51
Ва сурга пуфланди. Бас, улар бирдан Роббилари томон қабрлардан шошилиб чиқурлар.
آية رقم 52
Улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бизни ётган жойимиздан ким қўзғатди?! Бу Роҳман ваъда қилган ва юборилган Пайғамбарлар тасдиқлаган нарса-ку?!» – дерлар.
آية رقم 53
Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлгани йўқ. Бас, улар бирдан тўпланиб, ҳузуримизда ҳозир қилингандирлар.
آية رقم 54
Бугунги кунда бирор жонга ҳеч бир зулм қилинмас. Қилиб ўтган амалларингиздан бошқасига жазо ҳам олмассиз.
آية رقم 55
Албатта, жаннат эгалари у кунда роҳатланиш ила машғуллар.
(Нима уларга завқ, шодлик, хурсандчилик берса, ҳаммаси у ерда муҳайёдир.)
آية رقم 56
Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар.
آية رقم 57
ﭡﭢﭣﭤﭥﭦ
ﭧ
Улар учун у ерда мевалар бордир. Улар учун у ерда истаган нарсалари бордир.
(Аҳли жаннатлар нимани истасалар, жаннатда ўша нарса бордир. Кўнгиллари исташи билан олдиларида муҳайё бўлади.)
آية رقم 58
ﭨﭩﭪﭫﭬ
ﭭ
Роҳийм бўлган зот Роббдан «Салом» сўзи бордир.
(Шунча нозу неъмат, роҳат-фароғат, шавқу завқнинг устига ўзлари учун ниҳоятда раҳмли бўлган зот Роббилари Аллоҳ таоло томонидан «Салом» ҳам келади.)
آية رقم 59
ﭮﭯﭰﭱ
ﭲ
Эй, жиноятчилар! Бугунги кунда сиз ажралингиз!
آية رقم 60
Мен сизларга: «Эй, Одам болалари, шайтонга ибодат қилманг, албатта, у сизга очиқ-ойдин душмандир.
آية رقم 61
ﮃﮄﮅﮆﮇﮈ
ﮉ
Ва Менга ибодат қилинг, мана шу тўғри йўлдир», деб амр қилмаган эдимми?!
آية رقم 62
Батаҳқиқ, у сизлардан кўпчилик авлодни адаштирди. Ақл юритувчи бўлмаган эдингизми?!
(Шайтон сизлардан кўп авлодларни тўғри йўлдан адаштирди, сиз ақл юритмадингизми? У юр деса, орқасидан кетавердингизми?!)
آية رقم 63
ﮔﮕﮖﮗﮘ
ﮙ
Мана бу сизга ваъда қилинган жаҳаннамдир!
آية رقم 64
ﮚﮛﮜﮝﮞ
ﮟ
Куфр келтириб ўтганингиз туфайли бугунги кунда унга киринг!
آية رقم 65
Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур.
(Жиноятчиларнинг оғизлари муҳрлаб қўйилади, бошқа аъзолари шоҳидлик бера бошлайди. Қўли гапиради, оёғи гувоҳлик беради.)
آية رقم 66
Агар хоҳласак, кўзларини теп-текис қилиб қўюрмиз. Бас, улар йўлга шошилурлар. Аммо, қандай ҳам кўрсинлар.
آية رقم 67
Агар хоҳласак, уларни жойларида қотириб қўюрмиз. Бас, олдинга юришга ҳам қодир бўлмаслар, ортга ҳам қайта олмаслар.
آية رقم 68
Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўямиз. Ахир, ақл ишлатиб кўрмайдиларми?!
(Иймонга келиб, ибодат билан ўтган мўминлар қариганлари сари роҳатлари кўпайиб боради. Ҳаётда қолишни савоб ишлаш учун фурсат деб хурсанд бўладилар. Жаннатга ва Аллоҳнинг розилигига етишиш умидида ўлимни хурсанд бўлиб кутиб оладилар. Кофирлар эса, ақлларини ишлатмаганлари учун бу масалада катта қийинчиликда қоладилар.)
آية رقم 69
Биз унга шеърни таълим берганимиз йўқ. Бу унинг учун тўғри ҳам келмас. У — зикр ва очиқ-ойдин Қуръондан ўзга нарса эмас.
آية رقم 70
Тирик бўлган шахсларни огоҳлантириш ва кофирларга (азоб) сўзини ҳақ қилиш учундир.
آية رقم 71
Ахир, Биз улар учун Ўз қўлларимиз-ла қилган нарсалардан чорваларни яратиб қўйганимизни кўрмайдиларми?! Бас, улар ўшаларга молик(эга)дирлар-ку!
آية رقم 72
ﭞﭟﭠﭡﭢﭣ
ﭤ
Биз уларга ўша(ҳайвон)ларни бўйинсундириб қўйдик. Бас, улардан маркаблари бор ва улардан ерлар.
آية رقم 73
Улар учун ўшаларда манфаатлар ва ичимликлар бор. Ахир, шукр қилмайдиларми?!
آية رقم 74
Улар Аллоҳдан ўзга илоҳлар тутдилар. Гўёки, уларга ёрдам берилар эмиш.
آية رقم 75
Уларнинг ёрдамига («худолари») қодир бўлмаслар. Улар эса, ўша(«худо»)лари учун ҳозир қилинган аскардирлар.
(Мушрикларнинг «худолари» уларга ёрдам беришга қодир бўла олмайдилар. Лекин улар ўша «худолари» учун жон фидо қилишга тайёр турган аскарлардир. Улар учун турли хизматлар адо этадилар. Сохта худоларини ҳимоя қилиш учун ўзларини ўтга-чўққа урадилар. Булар қандай худолар бўлди?! Булар қандай бандалар бўлди? Бундай худолик ва бандалик қайси мантиққа тўғри келади?)
آية رقم 76
Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Албатта, Биз нимани сир тутсалар ва нимани ошкор қилсалар, билурмиз.
آية رقم 77
Инсон Биз уни нутфадан яратганимизни билмайдими?! Энди эса, у очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди?!
آية رقم 78
У Бизга мисол келтирди ва ўз яратилишини унутди. «Суякларни ким тирилтирур? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?!» – деди.
آية رقم 79
Сен: «Уларни илк марта йўқдан бор қилган Зот тирилтиради ва у ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир», деб айт.
آية رقم 80
У зот сизларга яшил дарахтдан олов қилиб бергандир. Энди эса, сиз ундан олов ёқмоқдасиз.
(У зот шундай қудратли зотки, баъзи нарсаларни ўзига қарама-қарши томондан ҳам чиқараверади. Мисол учун, ям-яшил дарахтни олайлик. У ҳўл бўлади. Таркибида сув бор. Сув эса, оловни ўчиради. Аммо Аллоҳ таоло оловга терс бўлмиш ҳўл дарахтни бир-бирига ишқаса, ўт чиқарадиган ҳолга келтириб қўйгандир. Оловга ёқилғини ҳам ўша дарахтнинг ўзидан қилиб қўйгандир. Бу улкан бир мўъжизага одамлар эътибор бермайдилар.)
آية رقم 81
Осмонлару ерни яратган Зот уларга ўхшашни яратишга қодир эмасми?! Йўқ! У ўта яратгувчи, ўта билгувчи Зотдир.
آية رقم 82
Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл» демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур.
آية رقم 83
Бас, барча нарсанинг том эгалиги қўлида бўлган Зот покдир. Унгагина қайтарилурсизлар.
(Гап шундай экан, демак дунёдаги барча нарсаларнинг тўла эгалиги ва тасарруфи қўлида бўлган Аллоҳ таоло покдир. Барча айб ва нуқсонлардан, жумладан, кофир ва мушриклар, ўлганларни қайта тирилтира олмайди, деб тақаётган нуқсондан ҳам покдир.)
تقدم القراءة