ترجمة معاني سورة الذاريات باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
محمد صادق محمد
آية رقم 1
ﯤﯥ
ﯦ
Чанг тўзитувчи(шамол)лар билан қасам.
آية رقم 2
ﯧﯨ
ﯩ
Юк кўтарувчи(булут)лар билан қасам.
آية رقم 3
ﯪﯫ
ﯬ
Осон юрувчи(кема)лар билан қасам.
آية رقم 4
ﯭﯮ
ﯯ
Иш тақсимловчи(фаришта)лар билан қасам.
آية رقم 5
ﯰﯱﯲ
ﯳ
Албатта, сизга ваъда қилинган нарса ростдир.
آية رقم 6
ﯴﯵﯶ
ﯷ
Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир.
آية رقم 7
ﭑﭒﭓ
ﭔ
Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам.
آية رقم 8
ﭕﭖﭗﭘ
ﭙ
Албатта, сизларнинг гапларингиз ихтилофлидир.
آية رقم 9
ﭚﭛﭜﭝ
ﭞ
У(Қуръон)дан ким бурилса, (бутунлай) буриб қўйиладир.
(Қуръондан бурилиб, бошқа нарсани тутмоқчи бўлган, ҳеч қачон нажот топмабди. Чунки, бир йўла залолатга бурилиб қолган бўлади.)
آية رقم 10
ﭟﭠ
ﭡ
Ёлғончиларга лаънат бўлсин!
آية رقم 11
ﭢﭣﭤﭥﭦ
ﭧ
Улар жаҳолатдаги ғофиллардир.
آية رقم 12
ﭨﭩﭪﭫ
ﭬ
Улар: «Ҳисоб-китоб куни қачон», деб сўрарлар.
آية رقم 13
ﭭﭮﭯﭰﭱ
ﭲ
Бу кунда улар оловда азобланурлар.
آية رقم 14
«Азобингизни татиб кўринг», сиз «Қачон бўладир», деб шошилган нарса — шу!» (дейилур).
آية رقم 15
ﭻﭼﭽﭾﭿ
ﮀ
Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.
آية رقم 16
Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки, улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир.
آية رقم 17
ﮌﮍﮎﮏﮐﮑ
ﮒ
Улар кечалари оз ухлар эдилар.
آية رقم 18
ﮓﮔﮕ
ﮖ
Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.
آية رقم 19
ﮗﮘﮙﮚﮛ
ﮜ
Ва молу мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳаққи бордир.
آية رقم 20
ﮝﮞﮟﮠ
ﮡ
Ва ерда чуқур ишонувчилар учун белгилар бор.
آية رقم 21
ﮢﮣﮤﮥﮦ
ﮧ
Ва ўзларингизда ҳам (белгилар) бор. Ёки кўрмаяпсизларми?!
آية رقم 22
ﮨﮩﮪﮫﮬ
ﮭ
Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарса (бор).
آية رقم 23
Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у (ваъда) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир.
آية رقم 24
ﯙﯚﯛﯜﯝﯞ
ﯟ
Сенга Иброҳимнинг карамли меҳмонларининг хабари келмадими?
آية رقم 25
Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у «Салом, нотаниш қавмлар», деди.
آية رقم 26
ﯫﯬﯭﯮﯯﯰ
ﯱ
Аҳлига (махфий) бориб, семиз бузоқни (пишириб) келтирди.
آية رقم 27
ﯲﯳﯴﯵﯶ
ﯷ
Уни уларга яқин сурди ва: «Емайсизларми?» – деди.
آية رقم 28
Улардан хавфсиради. Улар: «Қўрқма», дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар.
آية رقم 29
Бас, хотини қичқириб келди ва ўз юзига шапалоқ тушириб: «Қари, туғмас хотин-а?!» – деди.
آية رقم 30
Улар: «Сенинг Роббинг шундай деди. Албатта, Унинг Ўзи Ҳакийм ва Алиймдир», дедилар.
آية رقم 31
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
ﭗ
У: «Эй элчилар! Сизнинг ишингиз недир?» – деди.
آية رقم 32
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝ
ﭞ
Улар: «Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилганмиз.
آية رقم 33
ﭟﭠﭡﭢﭣ
ﭤ
Уларнинг устидан лойдан (пиширилган) тошларни ташлаш учун.
آية رقم 34
ﭥﭦﭧﭨ
ﭩ
Роббинг ҳузурида исрофчилар учун белгилаб қўйилганларни», дедилар.
آية رقم 35
ﭪﭫﭬﭭﭮﭯ
ﭰ
Ва Биз у жойдан мўминларни чиқардик.
آية رقم 36
У ерда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик.
آية رقم 37
Ва у ерда аламли азобдан қўрқадиганлар учун оят(белги) қолдирдик.
آية رقم 38
Ва Мусода ҳам (белги) бор. Биз уни Фиръавнга равшан ҳужжат ила юборганимизда...
آية رقم 39
ﮊﮋﮌﮍﮎﮏ
ﮐ
У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «(Мусо) сеҳргар ёки мажнундир», деди.
آية رقم 40
Бас, Биз уни ва аскарларини тутиб денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ иш қилувчи эди.
آية رقم 41
Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик.
(Одатда, шамол ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Од қавмига келган шамол эса уларга ёмғир эмас, бало-офат, ҳалокатни олиб келган, шунинг учун унинг туғмас, яъни бефойда деб сифатланяпти.)
آية رقم 42
У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас.
آية رقم 43
Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга: «Вақтинчалик маза қилиб туринглар», дейилган вақтда...
آية رقم 44
Аллоҳнинг амридан бош тортдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни қаттиқ овоз тутди.
آية رقم 45
Бас, улар ўринларидан туролмадилар ва ёрдам ҳам ололмадилар.
آية رقم 46
Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар.
آية رقم 47
ﯰﯱﯲﯳﯴ
ﯵ
Осмонни Ўз қўлимизда(қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни кенгайтирувчимиз.
آية رقم 48
ﯶﯷﯸﯹ
ﯺ
Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчидирмиз!
آية رقم 49
Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки, эсласангизлар.
آية رقم 50
Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
(Одатда инсон хавфу хатардан, бало-офатдан қочади. Бу оятда тилга олинган хавф-хатар — динсизлик, ғафлат ва осийликдир, ундан қочиш гуноҳ ва ҳаром ишларни тарк этиб, Аллоҳга илтижо этиш билан бўлади. Аллоҳга қочишда инсон учун улуғ саодат ва мартаба бордир.)
آية رقم 51
Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
آية رقم 52
Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт (уни) сеҳргар ёки мажнун деганлар.
آية رقم 53
Келишиб олганмилар?! Йўқ, улар туғёнга кетган қавмлардир!
آية رقم 54
ﭧﭨﭩﭪﭫ
ﭬ
Улардан юз ўгир. Бас, сен маломатга қолувчи эмассан.
(Пайғамбарнинг вазифаси Аллоҳнинг амрини етказиш. У зот бу ишни ўз ўрнида адо этдилар. Мушриклар гапга кирмадилар, Пайғамбар алайҳиссалом улардан юз ўгирсалар, у зотга маломат йўқ.)
آية رقم 55
ﭭﭮﭯﭰﭱ
ﭲ
Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
آية رقم 56
ﭳﭴﭵﭶﭷﭸ
ﭹ
Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим.
آية رقم 57
Мен улардан ризқ хоҳламайман ва Мени овқатлантиришларини ҳам хоҳламасман.
آية رقم 58
Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир.
(Демак, Аллоҳ таоло инсу жиндан ризқ сўрамайди, балки уларга ризқ беради. Аллоҳнинг бирдан-бир ирода қилгани ибодатдир, инсу жинни яратишдан мақсад ҳам шудир. Лекин ибодатдан кимга фойда бор? Ибодат қилувчининг ўзига. Унга икки дунёнинг бахтини ибодат беради.)
آية رقم 59
Албатта, зулм қилганларга ўз биродарлари азобичалик азоб бор, шошилмасинлар.
آية رقم 60
Кофирларга ваъда қилинаётган кунларида ҳалокат бўлсин.
تقدم القراءة