ترجمة معاني سورة الحاقة باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
محمد صادق محمد
آية رقم 1
ﮯ
ﮰ
Ал-Ҳааққоҳ.
آية رقم 2
ﮱﯓ
ﯔ
Ал-Ҳааққоҳ нима ўзи?!
آية رقم 3
ﯕﯖﯗﯘ
ﯙ
Ал-Ҳааққоҳ нималигини сенга нима билдирди?!
آية رقم 4
ﯚﯛﯜﯝ
ﯞ
Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди.
(«Қориъа» ҳам қиёматнинг номларидан бири, шиддат билан эшик қоқиб келувчи маъносини англатади.)
آية رقم 5
ﯟﯠﯡﯢ
ﯣ
Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди.
(«Ҳаддан ошувчи»дан мурод қаттиқ чақмоқдир.)
آية رقم 6
ﯤﯥﯦﯧﯨﯩ
ﯪ
Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар.
آية رقم 7
У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз «беминнат хизмат» қилдириб қўйди. Бас, қавмнинг у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар.
آية رقم 8
ﯼﯽﯾﯿﰀ
ﰁ
Бас, сен улардан бирортасининг боқий қолганини кўрасанми?
آية رقم 9
ﭑﭒﭓﭔﭕﭖ
ﭗ
Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганликлар хато қилдилар.
آية رقم 10
ﭘﭙﭚﭛﭜﭝ
ﭞ
Бас, улар Роббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди.
آية رقم 11
Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз.
آية رقم 12
ﭧﭨﭩﭪﭫﭬ
ﭭ
Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун.
(Бўлиб ўтган қисса ва ҳодисалар ҳамма учун ўрнак, эслатма, ваъз-насиҳат бўлиши керак.)
آية رقم 13
ﭮﭯﭰﭱﭲﭳ
ﭴ
Агар дудга биргина пуфлаш-ла пуфланса...
آية رقم 14
ﭵﭶﭷﭸﭹﭺ
ﭻ
Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса...
آية رقم 15
ﭼﭽﭾ
ﭿ
Бас, ўша кунда, Воқиъа воқеъ бўлибдир.
آية رقم 16
ﮀﮁﮂﮃﮄ
ﮅ
Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у (осмон) беҳолдир.
آية رقم 17
Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг аршини саккизтаси кўтариб турадир.
(Аллоҳнинг аршини саккизта ёки саккиз турли фаришталар кўтариб турадилар. Арш ўзида иззат, султон ва моликлик маъноларини англатади. Башарият Аршнинг исмини билади, унинг ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади.)
آية رقم 18
ﮑﮒﮓﮔﮕﮖ
ﮗ
Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир.
آية رقم 19
Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у: «Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!
آية رقم 20
ﮢﮣﮤﮥﮦ
ﮧ
Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим», дейдир.
آية رقم 21
ﮨﮩﮪﮫ
ﮬ
Бас, у розилик ҳаётидадир.
آية رقم 22
ﮭﮮﮯ
ﮰ
Олий жаннатдадир.
آية رقم 23
ﮱﯓ
ﯔ
Унинг мевалари яқиндир.
آية رقم 24
Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин.
آية رقم 25
Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у: «Вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди.
آية رقم 26
ﯩﯪﯫﯬ
ﯭ
Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эдим.
آية رقم 27
ﯮﯯﯰ
ﯱ
Қани энди, (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди.
آية رقم 28
ﯲﯳﯴﯵﯶ
ﯷ
Молу мулким мени сақлаб қола олмади.
آية رقم 29
ﯸﯹﯺ
ﯻ
Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди», дейдир.
(Мулку султоним, мансабу обрўйим, насабу хасабим ҳамма ҳаммаси ҳалок бўлди.)
آية رقم 30
ﯼﯽ
ﯾ
Тутинглар уни ва кишанланглар уни!!!
آية رقم 31
ﯿﰀﰁ
ﰂ
Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни!!!
آية رقم 32
Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!
آية رقم 33
ﰋﰌﰍﰎﰏﰐ
ﰑ
Чунки, у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди.
آية رقم 34
ﰒﰓﰔﰕﰖ
ﰗ
Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди.
(Мискинларга таом беришга қизиқтирмаслик шунчаликка олиб келса, имкони бўла туриб уларга таом бермаслик қанчалик гуноҳ экан — буни китобхоннинг ўзи фаҳмлайверсин.)
آية رقم 35
ﰘﰙﰚﰛﰜ
ﰝ
Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон чин дўст йўқ.
آية رقم 36
ﭑﭒﭓﭔﭕ
ﭖ
Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ.
آية رقم 37
ﭗﭘﭙﭚ
ﭛ
Уни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас.
آية رقم 38
ﭜﭝﭞﭟ
ﭠ
Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман.
آية رقم 39
ﭡﭢﭣ
ﭤ
Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам.
آية رقم 40
ﭥﭦﭧﭨ
ﭩ
Албатта у (Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир.
(Қуръони Каримни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилиши У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам у каломни тиловат қилувчи ва кишиларга етказувчи эканлигидандир.)
آية رقم 41
Ва у шоирнинг сўзи эмас. Сизлар жуда оз ишонасизлар.
آية رقم 42
Ва у фолбиннинг сўзи ҳам эмас. Сизлар жуда оз эслайсизлар.
آية رقم 43
ﭻﭼﭽﭾ
ﭿ
У оламлар Роббисидан туширилгандир.
آية رقم 44
ﮀﮁﮂﮃﮄ
ﮅ
Ва агар у Бизнинг (номимиздан) баъзан ёлғон сўзларни тўқиса.
آية رقم 45
ﮆﮇﮈ
ﮉ
Албатта, Биз уни қудрат билан тутамиз.
آية رقم 46
ﮊﮋﮌﮍ
ﮎ
Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесамиз.
آية رقم 47
ﮏﮐﮑﮒﮓﮔ
ﮕ
Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас.
آية رقم 48
ﮖﮗﮘ
ﮙ
Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир.
آية رقم 49
ﮚﮛﮜﮝﮞ
ﮟ
Ва албатта, Биз сизларнинг ичингизда ёлғонга чиқарувчилар борлигини билиб турамиз.
آية رقم 50
ﮠﮡﮢﮣ
ﮤ
Ва албатта, у (Қуръон) кофирлар учун ҳасратдир.
آية رقم 51
ﮥﮦﮧ
ﮨ
Ва албатта, у (Қуръон) шубҳасиз ҳақиқатдир.
آية رقم 52
ﮩﮪﮫﮬ
ﮭ
Бас, улуғ Роббингнинг исмини поклаб ёд эт.
تقدم القراءة