سورة القمر

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

ترجمة معاني سورة القمر باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

محمد صادق محمد

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

محمد صادق محمد

آية رقم 1
Соат(қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди.
آية رقم 2
Агар бир оят(мўъжиза)ни кўрсалар, юз ўгирарлар ва: «Бу — ўткинчи сеҳр», дерлар.
آية رقم 3
Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.
آية رقم 4
Ва, дарҳақиқат, уларга ҳайиқтирадиган хабарлардан келган эди.
آية رقم 5
Уларда етук ҳикмат (бор эди). Бироқ, огоҳлантирувчилар фойда бермади.
Бас, Улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда.
آية رقم 7
Қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар.
Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кофирлар: «Бу қийин кун-ку», дерлар.
Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас, бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди ҳамда унга тўсиқлар қўйишди.
آية رقم 10
Ва Роббисига дуо қилиб: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», деди.
آية رقم 11
Бас, осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик.
Ва ердан отилтириб булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар.
آية رقم 13
Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик.
آية رقم 14
У(Кема) инкор қилинган шахс(Нуҳ)га мукофот бўлиб, Бизнинг иноятимиз ила юрадир.
آية رقم 15
Ва у(ҳодиса)ни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчи борми?!
آية رقم 16
Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!
آية رقم 17
Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
آية رقم 18
Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?
Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолини юбордик.
(«Сорсор» деб номланган шамол ўзи ўта совуқ бўлиб, овози жуда ҳам кучли бўлар экан.)
آية رقم 20
У, одамларни, худди хурмо дарахтини томири билан қўпориб юборгандек, (ердан) узиб-учириб ташларди.
آية رقم 21
Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!
آية رقم 22
Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
آية رقم 23
Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди.
Улар: «Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз.
Бизларнинг орамиздан унга зикр (ваҳий) туширилибдими?! Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар.
آية رقم 26
Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар.
آية رقم 27
Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил.
Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар.
(Туя билан Самуд қавми сувнинг кунма-кун тақсимлангани тўғрисида гап бораётибди.)
آية رقم 29
Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди.
آية رقم 30
Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди?!
آية رقم 31
Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар.
آية رقم 32
Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
آية رقم 33
Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди.
Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик.
آية رقم 35
Бу, Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз.
آية رقم 36
Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар.
Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар.
آية رقم 38
Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди.
آية رقم 39
Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни тотиб кўринглар!
آية رقم 40
Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!
آية رقم 41
Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди.
آية رقم 42
Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик.
Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки китобларда сизларга оқлов борми?!
آية رقم 44
Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишар?!
آية رقم 45
У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар.
آية رقم 46
Ҳа, уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва у соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир.
آية رقم 47
Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар.
Юзтубан дўзахга судраладиган кунда, жаҳаннам азобини татиб кўринг, (дейилур).
آية رقم 49
Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик.
آية رقم 50
Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмиб очгунча бўлур.
آية رقم 51
Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, буни эсловчилардан борми, ўзи?!
آية رقم 52
Ва уларнинг ҳар бир ишлари китоблардадир.
آية رقم 53
Ҳар бир кичигу катта (ишлар) сатрлангандир.
(Макка мушриклари, қандай қилиб инсоннинг ишларини сатрларга ёзиб, ҳужжат тўплаб бориш мумкин, деб ўша вақтда ажабланган бўлишлари мумкин. Аммо биз ҳозирги ҳисоб-китобларни, ёзиш асбобларини кўриб-билиб туриб, қандоқ қилиб бу ҳақиқатни инкор эта оламиз?)
آية رقم 54
Албатта, тақводорлар жаннату анҳорлардадирлар.
آية رقم 55
Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадир.
تقدم القراءة