ترجمة معاني سورة التكوير باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق
محمد صادق محمد
آية رقم 1
ﭙﭚﭛ
ﭜ
Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса.
آية رقم 2
ﭝﭞﭟ
ﭠ
Ва вақтики юлдузлар узилиб тушиб, сочилиб кетса.
آية رقم 3
ﭡﭢﭣ
ﭤ
Ва вақтики, тоғлар жойидан кўчирилса.
آية رقم 4
ﭥﭦﭧ
ﭨ
Ва вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса.
آية رقم 5
ﭩﭪﭫ
ﭬ
Ва вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса.
آية رقم 6
ﭭﭮﭯ
ﭰ
Ва вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса.
آية رقم 7
ﭱﭲﭳ
ﭴ
Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса.
(Яъни, руҳ танага қайтарилиб, икковлари бирлашсалар.)
آية رقم 8
ﭵﭶﭷ
ﭸ
Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса.
آية رقم 9
ﭹﭺﭻ
ﭼ
У нима гуноҳ учун ўлдирилган?
آية رقم 10
ﭽﭾﭿ
ﮀ
Ва вақтики, саҳифалар нашр қилинса.
آية رقم 11
ﮁﮂﮃ
ﮄ
Ва вақтики, осмон қўпорилса.
آية رقم 12
ﮅﮆﮇ
ﮈ
Ва вақтики, жаҳаннам қиздирилса.
آية رقم 13
ﮉﮊﮋ
ﮌ
Ва вақтики, жаннат яқинлаштирилса.
آية رقم 14
ﮍﮎﮏﮐ
ﮑ
Ҳар бир жон нима ҳозирлаганини биладир.
آية رقم 15
ﮒﮓﮔ
ﮕ
(Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам.
آية رقم 16
ﮖﮗ
ﮘ
(Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам.
آية رقم 17
ﮙﮚﮛ
ﮜ
Қоронғулиги ила кириб келган кеча билан қасам.
آية رقم 18
ﮝﮞﮟ
ﮠ
Нафас олиб кириб келган тонг билан қасам.
آية رقم 19
ﮡﮢﮣﮤ
ﮥ
Албатта у(Қуръон) карамли элчининг сўзидир.
آية رقم 20
ﮦﮧﮨﮩﮪﮫ
ﮬ
У қувватли, арш Эгаси ҳузурида мартабаси олийдир.
آية رقم 21
ﮭﮮﮯ
ﮰ
Итоат қилинган, омонатлидир.
آية رقم 22
ﮱﯓﯔ
ﯕ
Сизнинг соҳибингиз мажнун эмасдир.
آية رقم 23
ﯖﯗﯘﯙ
ﯚ
Батаҳқиқ, ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди.
(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жиброилни очиқ-ойдин уфқда ўз кўзлари билан асл яратилишида кўрдилар.)
آية رقم 24
ﯛﯜﯝﯞﯟ
ﯠ
Ва у ғайбга бахил эмасдир.
آية رقم 25
ﯡﯢﯣﯤﯥ
ﯦ
Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмасдир.
آية رقم 26
ﯧﯨ
ﯩ
Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!
آية رقم 27
ﯪﯫﯬﯭﯮ
ﯯ
У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмасдир.
آية رقم 28
ﯰﯱﯲﯳﯴ
ﯵ
Сизлардан истиқомат(тўғри йўл)да бўлишни хоҳловчилар учундир.
آية رقم 29
Оламларнинг Робби Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар.
(Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.)
تقدم القراءة