سورة الإنشقاق

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

ترجمة معاني سورة الإنشقاق باللغة الأوزبكية من كتاب الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

محمد صادق محمد

الترجمة الأوزبكية - محمد صادق

محمد صادق محمد

آية رقم 1
Вақтики, осмон ёрилса.
آية رقم 2
У(осмон) ўз Роббисига қулоқ осди, бўйсунди ва шундоқ бўлиши керак эди.
آية رقم 3
Ва вақтики, ер чўзилса.
آية رقم 4
Ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса.
آية رقم 5
У(ер) ўз Роббисига қулоқ осди, бўйсунди ва шундоқ бўлиши керак эди.
آية رقم 6
Эй инсон! Албатта, сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўласан ва охири унга йўлиқасан ҳам.
آية رقم 7
Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса.
آية رقم 8
Тезда, осонгина ҳисоб қилинур.
آية رقم 9
Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур.
آية رقم 10
Ва аммо кимнинг китоби орқа тарафдан берилса...
آية رقم 11
У тезда ўзига ҳалокатни чақирур.
آية رقم 12
Ва қизиб турган дўзахга кирур.
آية رقم 13
Чунки, у (бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди.
(Охиратни ҳеч ҳам ўйламаган эди. Фақат айшу ишрат, кўнгилхуши пайида бўлган эди. Ғофил бўлиб, ўз аҳли ила беш кунлик дунёнинг матоҳига эришиш учун ҳаракат қилган эди. Шунинг учун энди қизиб турган дўзахда азобланмоқда.)
آية رقم 14
Чунки, у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди.
آية رقم 17
Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки.
آية رقم 18
Ва тўлин ой билан қасамки.
آية رقم 19
Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар.
آية رقم 20
Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар?!
آية رقم 21
Ва агар уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар.
(Кимки бу оятларни ўқиб ёки эшитиб сажда қилмаган одам гуноҳкор бўлади.)
آية رقم 22
Балки кофирлар ёлғонга чиқарурлар.
آية رقم 23
Улар (қалбларида) нимани сақлаётганларини Аллоҳнинг Ўзи биладир.
آية رقم 24
Уларга аламли азобнинг «башоратини» бер.
Илло, иймон келтирганларга ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз, узлуксиз ажрлар бор.
تقدم القراءة